Нима учун Ливан сионистик режим лойиҳасига қаршилик қилиши керак?
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i97514-Нима_учун_Ливан_сионистик_режим_лойиҳасига_қаршилик_қилиши_керак
Middle East Monitor кечаги мақоласида қуйидагича ёзди: "сионистлар лойиҳаси бошиданоқ Фаластинда яҳудий давлатни" барпо этиш билан чекланиб қолмаган, балки Ливанга ҳам кенгайишини мақсад қилган".
(last modified 2025-08-21T10:37:17+00:00 )
август 20, 2025 14:12 Asia/Tashkent
  • Нима учун Ливан сионистик режим лойиҳасига қаршилик қилиши керак?
    Нима учун Ливан сионистик режим лойиҳасига қаршилик қилиши керак?

Middle East Monitor кечаги мақоласида қуйидагича ёзди: "сионистлар лойиҳаси бошиданоқ Фаластинда яҳудий давлатни" барпо этиш билан чекланиб қолмаган, балки Ливанга ҳам кенгайишини мақсад қилган".

Сионистик режимнинг Ливанга ҳужумлари Фаластин Озодлик Ташкилоти ташкил топишидан аввал бошланган. Исроил режими "қишлоқ хўжалиги колонияси" ташкил этиш орқали Ливан жанубидаги кўпроқ ҳудудларни қўшиб олиш ва мамлакат чегараларини беқарорлаштириш ниятида бўлганига ишора қилувчи кўплаб фактлар мавжуд. Ливан жанубидаги чегара қишлоқлари, инфратузилма ва фермер хўжаликларга ҳарбий ҳужумлар шу йўналишда бўлган, бу ҳужумлардан мақсад бу ҳудудлардаги одамларни кўчиб кетишга ёки таслим бўлишга мажбур қилишдир. Сионистик режим ички зиддиятларни келтириб, диний келишмовчиликларни кучайтириш орқали Ливанда ички урушлар бошлашга уринмоқда.

Ўтган йили сионистик режим бош вазири Ливан халқини насроний, суний , шиа ва друзлар деб атаган ва бир марта ҳам "ливанлик" сўзини ишлатмаган. Бу музокаралардан кўзланган мақсад одамларнинг ўзларини бир давлат фуқаролари сифатида эмас, баки алоҳида диний гуруҳлар сифатида кўришларини таъминлаш эди. Айнан шу мақсад сионистлар Фаластинда, яъни фақат бир динга эътиқод қилувчиларга тўлиқ фуқаролик ҳуқуқини берувчи диний давлат яратишдир. Бу қараш Ливан ва минтақани кичик ва заиф диний тузилмаларга бўлиб, уларга қарши уруш олиб боришлар ва бойликларини талон -тарож қилишлари учун ҳаракат қилишдир.

Баъзилар Ливаннинг сионистик режим билан урушдаги заифлиги сабабли муносабатларни нормаллаштириш масаласини кўтаради, аммо сионистик режим томонидан геноцид қилиш фикрини унутмаслик керак. Чунки бу режим бир кун келиб Ғазода бошқа жойда, масалан, Ливанда амалга ошираётган геноцидни амалга оширишга қароқ қилиши мумкин. Албатта, Ғазодан сабоқ олиш мумкин. Аммо геноцидга интилётган душманларга таслим бўлиш ҳеч қачон ечим бўлмайди. Ливанликлар миллат сифатида ички бирликни мустаҳкамлаш сари ҳаракат қилишлари керак. Улар сионистик лойиҳанинг Ливан халқига солаётган турли таҳдидларига йўқ дейишлари зарур.