АҚШ-сионистик режим GHF Жамғармаси: Ғазода тизимли ўлдириш учун гуманитар қопқоқ
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i97770-АҚШ_сионистик_режим_ghf_Жамғармаси_Ғазода_тизимли_ўлдириш_учун_гуманитар_қопқоқ
Халқаро ташкилот томонидан олиб борилган тадқиқотар шуни кўрсатадики АҚШ-сионистик GHF жамғармаси Ғазо секторида ўз фаолиятини бошланганидан бери инсонпарварлик ёрдамига муҳтож одамларга ҳужумлар хавотирли даражада кўпайган.
(last modified 2025-09-21T12:30:29+00:00 )
сентябр 20, 2025 16:30 Asia/Tashkent
  • АҚШ-сионистик режим GHF Жамғармаси: Ғазода тизимли ўлдириш учун гуманитар қопқоқ
    АҚШ-сионистик режим GHF Жамғармаси: Ғазода тизимли ўлдириш учун гуманитар қопқоқ

Халқаро ташкилот томонидан олиб борилган тадқиқотар шуни кўрсатадики АҚШ-сионистик GHF жамғармаси Ғазо секторида ўз фаолиятини бошланганидан бери инсонпарварлик ёрдамига муҳтож одамларга ҳужумлар хавотирли даражада кўпайган.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  янги гуманитар ташкилоти ҳам , АҚШ ва сионистик режим Ғазо бўлгасига инсонпарварлик ёрдами (GHF) ўз фаолиятини бошлаган май ойининг охиридан бери Ғазо секторида муҳтож одамларга ҳужумлар хавотирли даражада ошганини эълон қилди,

2024-йилнинг январидан июл ойи охиригача Ғазо бўлгасидаги озиқ-овқат линияларида оч қолганларга 200 га яқин ҳужумлар ҳужжатлаштирилган, натижада 1200 дан ортиқ одам ҳалок бўлган ва 4700 га яқин киши жароҳат олган.  Бу рақамлар консерватив ва GHF позицияларига яқин ҳужумларни ўз ичига олмайди. БМТнинг  2025-йилнинг августи ва сентябр ойи бошидаги статистикасини ҳисобга олсак, озиқ-овқат йўлларидаги фаластинлик шаҳидларнинг умумий сони камида 2957 нафарга, ярадорлар сони эса 1866 нафарга етди.  Бу рақам Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қайд этилган барча шаҳидларнинг тахминан 4,5 фоизи ва ярадорларининг 12 фоизига кенг.

АҚШнинг Ratgers университетининг халқаро ҳуқуқ профессори, Одил Ҳақ ҳам ушбу статистик маълумотларга таяниб, бу ҳужумлар алоҳида ҳодисалар эмас, балки ҳукумат сиёсати ва ушбу тенденцияни давом эттиришга розилигини кўрсатадиган намунадир. Тергов шуни кўрсатадики, бу ҳужумлар халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши ва уруш жиноятлари, инсониятга қарши жиноятлар ва геноциддир, деб таъкидлади.

Ушбу ташкилот ҳисоботида келтирилишича, АҚШ ва сионистик режим жамғармаси- GHF фаолият бошланганидан бери шаҳидлар сони сезиларли даражада ошган. Ҳисоботга бинаон, ҳужжатлаштирилган ҳар бир воқеа эҳтимолий уруш жиноятини ифодалайди ва нақшлар Исроил режими стартегиясининг моҳиятини очиб беради. Аввалроқ, Фаластин ҳукуматининг Ғазодаги ахборот идораси ҳам  GHFнинг очликдан азоб чекаётган тинч аҳолини мунтазам равишда ўлдиришдаги ролини кескин қоралаган ва ёрдам тарқатиш марказларини "оммавий ўлим тузоқлари" деб атаган эди.