Сионистик режимнинг Ғазодаги геноцидининг ҳайратланарли статистикаси
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i98114-Сионистик_режимнинг_Ғазодаги_геноцидининг_ҳайратланарли_статистикаси
Ғазо урушидан олинган янги статистик маълумотлар сионистик режим геноцидининг даҳшатли ўлчовларини кўрсатади; 64 000 дан ортиқ шаҳидлар ва 164 000 ярадорлар, асосан аёллар ва болалар бу мисли кўрилмаган сионист жиноят қурбон бўлди.
(last modified 2025-10-29T14:07:45+00:00 )
октябр 29, 2025 19:07 Asia/Tashkent
  • Сионистик режимнинг Ғазодаги геноцидининг ҳайратланарли статистикаси
    Сионистик режимнинг Ғазодаги геноцидининг ҳайратланарли статистикаси

Ғазо урушидан олинган янги статистик маълумотлар сионистик режим геноцидининг даҳшатли ўлчовларини кўрсатади; 64 000 дан ортиқ шаҳидлар ва 164 000 ярадорлар, асосан аёллар ва болалар бу мисли кўрилмаган сионист жиноят қурбон бўлди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,, ўтган икки йил ичида Ғазо бўлгаси замонавий тарихдаги энг қонли ва шафқатсиз ҳарбий ҳужумлардан бирига гувоҳ бўлди. Сионистик режимнинг 2023-йил 7-октябрдаги тажовузи бошланганидан 2025-йил октябрига қадар 68 мингдан ортиқ киши шаҳид бўлди.  164 минг 260 нафари жароҳат олди. Сионистик режимнинг шафқатсиз ҳужумлари давом этар экан, ҳар куни ортиб бораётган статистика.

Ушбу геноцид қурбонларининг муҳим қисми аёллар ва болалардир. Хабар қилинишича, 14 800 дан ортиқ фаластинлик болалар ҳаётдан кўз юмган, яна юзлаб болалар очлик ва тўйиб овқатланмасликдан ўтган. Инсон қурбонига қўшимча равишда, Ғазо бўлгасининг муҳим инфратузилмаси бутунлай вайрон бўлган, аҳоли турар жойлари, шифохоналар ва ёрдам марказларига 3052 дан ортиқ тўғридан-тўғри ҳужумлар қайд этилган.  Бундан ташқари, касалхоналарда олтита оммавий қабрлар топилгани босқинчи кучлар томонидан фаластинлик қурбонларига нисбатан ноинсоний муносабатлардан далолат беради. Сионистик режим ёрдам ходимлари ва журналистларни нишонга олишдан тортинмади ва сўнгги маълумотларга кўра, бу ҳужумлар чоғида 491 нафардан ортиқ тиббииёт ходими, 141 нафар журналист ва 67 нафар фуқаро мудофаа кучлари шаҳид бўлди. Бу ҳаракатлар нафақат халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқларини очиқдан-очиқ бузиш, балки сионистик режимнинг ҳақиқат овозини ўчириш ва жойларда фактларнинг тарқалишига йўл қўймаслик борасидаги тизимли саъй-ҳаракатлари акс эттиради. Бу статистик маълумотларга қўшимча раившда, 7000 дан ортиқ одам ҳамон бедарак йўқолган, кўплари вайроналар остида қолиб кетгани тахмин қилинмоқда. Оғир гуманитар шароит, дори-дармон ва ичимлик сувининг кескин танқислиги. Ғазо бўлгасининг тўлиқ блокадага олиниши сектордаги вазиятни тўлақонли фалокат ёқасига олиб келди. Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, Ғазо урушида даҳшатли статистик маълумотлар тарихда қайд этилиши керак бўлган жиноятнинг жонли далилидир.