Босиб олинган ҳудудларда яна бир инқироз/ ўқимишли ёшлар Исроилни тарк этмоқда
-
Босиб олинган ҳудудларда яна бир инқироз/ ўқимишли ёшлар Исроилни тарк этмоқда
Исроил режими Кнессети /парламенти/ тадқиқот марказининг янги ҳисоботида, босиб олинган ерлардан иммиграция тўлқини Ғазо урушидан кейин мисли кўрилмаган рекорд даражага етганини кўрсатади.
Исроил Кнессети тадқиқот ва ахборот маркази (MMM) ўз ҳисоботида сўнгги йилларда босиб олинган ҳудудлардан қочган исроилликлар сони кескин ошганига ҳақида хабар берди. Порс тудей сайтининг Ал-олам телеканалига таяниб хабар қилишича, Кнессет тадқиқот марказининг янги ҳисботи шуни кўрсатадики, босиб олинган ҳудудлардан иммиграция тўлқини Ғазо урушидан кейин мисли кўрилмаган рекорд даражага етган. 2022 ва 2023 йилларда 137 000 дан ортиқ исроилликлар, уларнинг аксарияти ўқимишли ёшлар босиб олинган ҳудудларни тарк этди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, узоқ муддатда Исроил иқтисодиёти учун жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин бўлган тенденция.
Кнесет тадқиқот марказининг янги ҳисоботи шуни кўрсатадики, сўнгги икки йил ичида исроилликк муҳожирлар сони сезиларли даражада ошган. Ваҳолангки, қайтиб келганлар сони сезиларли даражада камайди. Исроил режими Марказий Статистика Бюроси (CBS) маълумотларига асосланган ҳисоботида, 2009-2021 йиллар оралиғида аҳолининг босиб олинган ҳудудларни ўртача йиллик тарк этиши тахминан 36 минг кишини ташкил этганини кўрсатади.
Аммо 2022 йилдан бери статистика мисли кўрилмаган сакрашни кўрди. Ўша йил давомида 55 , 300 исроиллик кўчманчи босиб олинган ҳудудларни тарк этди, бу ўтган йилга нисбатан 46 фоизга кўп. Уларнинг қочиш тенденцияси 2023 йилда давом этиб, 82700 кишига етди, бу 50 фоизга ўсиишни анлатади. “MMM” ҳисоботида, шунингдек, 2023-йил октябр ойида, Ғазо бўлгасига қарши уруш бошланиши билан бир вақтда, босиб олинган ҳудудлардан кўчманчиларни янги тўлқини бошлангани ҳам кўрсатилган.
Маълумотларга кўра, 2022-йилда босиб олинган ҳудудларни тарк этганларининг қарйиб 40 фоизини 20 ёшдан 39 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этган, бу уларнинг аҳоли сонидаги кўрсаткичдан(27фоизи) юқоридир. Тадқиқотчилар буёшдаги гуруҳнинг кетиши узоқ муддатда Исроил иқтисодиётига зарар етказишидан огоҳлантирмоқда. Кнессет ҳисоботига кўра, босиб олинган ҳудудларни тарк этаётганларининг аксарияти бутун аҳоли учун ўртача кўрсаткичдан юқори маълумотларга эга. 54 фоизи 13 ёки ундан ортиқ йиллик маъулуомтга эга ва 26 фоиз тўлиқ университет даражасига эга.
Босиб олинган ҳудудлардан иммиграциянинг кескин ошиши; сионистлар қочиб кетишмоқда