Исроиллик эксперт: Эроннинг ахборот-разведка салоҳияти ракеталардан ҳам каттароқ таҳдиддир
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i98618-Исроиллик_эксперт_Эроннинг_ахборот_разведка_салоҳияти_ракеталардан_ҳам_каттароқ_таҳдиддир
Сионистик телетармоқ мутахассиси маълум қилишича, Эроннинг сионистик режим ҳудуди чуқурларига кириб борган разведка ва ахборот назорати ракета салоҳиятидан анча юқори даражададир
(last modified 2026-02-19T07:57:17+00:00 )
Январ 25, 2026 09:36 Asia/Tashkent
  • Исроиллик эксперт: Эроннинг ахборот-разведка салоҳияти ракеталардан ҳам каттароқ таҳдиддир
    Исроиллик эксперт: Эроннинг ахборот-разведка салоҳияти ракеталардан ҳам каттароқ таҳдиддир

Сионистик телетармоқ мутахассиси маълум қилишича, Эроннинг сионистик режим ҳудуди чуқурларига кириб борган разведка ва ахборот назорати ракета салоҳиятидан анча юқори даражададир

Исроилнинг 12-канали хавфсизлик бўйича эксперти Эроннинг Исроилнинг хавфсизлик ва ижтимоий тузилмалари ичига кириб бориш ҳамда ахборот устунлиги «анча кучлироқ» эканини таъкидлади. PARS Today хабар беришича, ушбу исроиллик экспертга кўра, Эрон қўлида мавжуд бўлган Исроил ҳақидаги ахборот ҳажми «ташвишли ва безовта қилувчи» даражада бўлиб, агар сионистлар бу маълумотлар миқёсидан хабардор бўлсалар, жиддий ҳайратга тушишлари аниқ.

Экспертнинг айтишича, Эрон айрим шахсларнинг исм-шарифлари, тасвирлари, оилавий алоқалари ва иш жойларига оид маълумотларга эга. Унинг таъкидлашича, бундай маълумотларнинг Исроил ичида оммавий равишда эълон қилинишига рухсат берилмайди. Ушбу даражадаги ахборотга эга бўлиш ҳолатини эксперт «жуда жиддий хавотир уйғотувчи» деб баҳолади.