Суриянинг Ҳалаб шаҳрини боғлаб турувчи йўл қайта очилди
Суриянинг Ҳалаб шаҳрини боғлаб турувчи йўл, ушбу шаҳарнинг шарқидаги Ҳенаво минтақасининг озод этилиши билан Ҳалаб вилояти ҳокими ва масъуллари иштирокида қайта очилди
Суриянинг Ҳалаб шаҳрини боғлаб турувчи йўл, ушбу шаҳарнинг шарқидаги Ҳенаво минтақасининг озод этилиши билан Ҳалаб вилояти ҳокими ва масъуллари иштирокида қайта очилди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга биноан, Ҳалаб вилояти ҳокими Ҳусайн Диёб бугун шанба кунги чиқишида 120 та хонадоннинг Ҳалаб шарқидаги ўз уйларига қайтиб келгани ҳақида хабар бериб шундай айтдики, Суриялик қутқарувчи кучлар Ҳалабнинг шарқий маҳаллаларида истиқомат қилувчи барча аҳоли учун тегишли хизматларни кўрсатишади ва шароитларни яратиб беришади. Сурия телеканаллари ҳам Сурия армиясининг Сурия жанубидаги Даръо ал-Балад минтақасидаги ан-Нозеҳийн лагерида жойлашган Жабҳатун Нусра террорчилик гуруҳининг базасини ва истеҳкомларини йўқ қилгани ҳақида хабар берди. Шунингдек ушбу амалиётда бир нечта террорчилар ҳам йўқ қилинди. Сурия армиясининг ушбу мамлакатнинг турли минтақаларида жумладан Ҳалаб шаҳридаги олға сари боришлари ва муваффақиятлари ортидан, террорчилик гуруҳлари ноҳарбий бўлган тинч аҳолини ўлдиришмоқда. Террорчилик гуруҳининг Ҳалаб шаҳридаги аҳоли турар жойларига қарата ракета ҳужумини амалга ошириши оқибатида, тўрт нафар киши ҳаётдан кўз юмди ва ўнлаб инсонлар оғир тан жароҳати олишди.