Исроил армияси Нетаняҳу ваъдаларидан воз кечди/ Ҳизбуллоҳни қуролсизлантириш номумкиндир
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i99164-Исроил_армияси_Нетаняҳу_ваъдаларидан_воз_кечди_Ҳизбуллоҳни_қуролсизлантириш_номумкиндир
Сионистик режим кабинетининг кучсизлиги ва саргардон қолганини кўрсатувчи стратегик бир тан олишда бу режим армияси Нетаняҳу ваъдаларидан воз кечиб расмий равишда Ҳизбуллоҳ ҳаракатини қуролсизлантириш мумкин бўлмагани ва бу шиор уруш мақсадлари рўйхатидан олиб ташланганини эълон қилди.
(last modified 2026-04-05T10:12:04+00:00 )
апрел 04, 2026 12:07 Asia/Tashkent
  • Исроил армияси Нетаняҳу ваъдаларидан воз кечди/ Ҳизбуллоҳни қуролсизлантириш номумкиндир
    Исроил армияси Нетаняҳу ваъдаларидан воз кечди/ Ҳизбуллоҳни қуролсизлантириш номумкиндир

Сионистик режим кабинетининг кучсизлиги ва саргардон қолганини кўрсатувчи стратегик бир тан олишда бу режим армияси Нетаняҳу ваъдаларидан воз кечиб расмий равишда Ҳизбуллоҳ ҳаракатини қуролсизлантириш мумкин бўлмагани ва бу шиор уруш мақсадлари рўйхатидан олиб ташланганини эълон қилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича  иброний тилидаги ОАВлар  бу мавзўнинг муҳим тафсилотларини нашр этиб,  Исроил режими генералари  шиомлий чегаралардан  фақат 4 километр узоқроққа қаршилик куччларини ҳайдаб чиқариш пайида бўлгани ва  ҳатто ушбу кичик мақсадни амалга оширишга ҳам ўзига ишонмасликларини фош қилди.

Бу тарихий орқага қайтиш ва ўзгариш эса шу ҳолдадирки,  ўтган бир ҳафтагача  сионистик режим бош вазири Бинямин  Нетаняҳу ва бу режим уруш вазири  Ливандаги қаршилик кучларини бутунлай йўқ қилиш ва уларни қуролсизлантиришни ваъда қилиб келганди.

Ливанга қарши сионистик режим армиясини ҳужумларни давом этиши билан бир вақтда,  бугун бу режим ОАВлари  Нетаняҳу кабинетидаги сиёсий ва ҳарбий позициялардаги асосий ва муҳим ўзгаршларни фош этдилар ва  бу эса  Ҳизбуллоҳ қаршисида стратегик мағлубиятни тан олиш демакдир.

Ҳизбуллоҳни қуролсизлантириш номумкин бир ҳолдир

Исроил режими армияси радиоси ҳам янги бир эътирофида   уруш мақсади сифатида Ҳизбуллоҳни қуролсизлантириш хусусидаги ўтган изҳоротлар  ҳаддан ортиқ манманлик эди, деб эълон қилди. Бу радио шунингдек,  сионистик режим армияси ҳарбий манбаларига таяниб ҳозирги вазиятда  Ҳизбуллоҳни қуролсизлантириш бутунлай номумкиндир ва  бу мақсад иш дастуридан олиб ташланган, деб таъкидлади.

 Мазкур манбага кўра,  бугунги кунда янги мақсад сифатида айтиладиган масала,  фақат Ҳизбуллоҳ ҳаракатини шимол чегарларидан   4 километр Ливан ичкарсига  узоқлаштиришдир.