Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг сионистик режим позицияларига қарши 65 амалиёти
-
Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг сионистик режим позицияларига қарши 65 амалиёти
Ливан Исломий қаршилик кучлари 39 чи баёниясида, ўтган 24 соат ичида сионистик режим марказлари ва позицияларига қарши 65 амалиёт ўтказганини хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Ҳизбуллоҳ ҳаракати кучлари Ливан ҳудуларида 40 амалиёт ва ишғол этилган Фаластин ерларида сионистик режим ҳарбийлари. инфратузилмалари ва ҳарбий тажҳизотларига қарши 25 амалиёт ўтказдилар.
Бу мудда давомида сионистик режимининг 19 та шаҳар ва шаҳарчалари, 4 та самолёт ва дронлари иккита чегара пунктлари, 3 та баталон ва ҳарбий базаси нишонга олинди ва Ҳизбуллоҳ кучлари 36 та операция билан сионистик режим жангариларини олдинга силжиғига қарши курашди.
Ливан Ҳизбуллоҳи бу амалиётларда, 51 марта ракета, 4 марта артиллерия, 7 та марта дронлар, 4 марта ҳаво ҳужумига зид системаси ва бир марта бошқариладиган ракетадан фойдаланди.
Сионистик режим эса бу муддатда 2 та танкаси, 1 та булдозери, 5 та тўпни бой берди ва сионистлар яшайдиган 16 та пунктлар ва уларни 20 бинолари ҳам ҳужумга учради.
Ўтан 24 соат ичида қаршилик кучлари ва сиоинстик режим жангарилари ўртасидаги энг кўп тўқнашувлар ҳам Бинт Жибил шаҳарчачи атрофида қайд этилди. Ҳисоботларга кўра, тўқнашувлар энди Ажжибил шаҳарчаси ичкарисида шиддат билан давом этмоқда ва сионистик режим ҳарбийлари ҳозиргача бу шаҳарчани ишғол қила олмаган.
Иброний тилидаги манбалар ҳам, сионистик режиим армияси 52 чи гвардиясининг қўмондони Ҳизбулоҳ ҳаракати ракетаси ҳужумида Бин Жибилда яраланганидан далолат ермоқда. Бошқа томондан, Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам тарқатган баёниясида, сионистик режим армиясининг Сур, Ансория ва Жибоъ шаҳарларига қарши ҳаво ҳужумларида 10 нафар шаҳид бўлиб, 5 киши жароҳатланганини хабар қилди. Мазкур баёнотда келтирилишича, сионистик режимнинг Ливанга қарши тажовузарида фақат ўтган 24 соат ичида 42 киши шаҳид бўлган ва 140 киши ҳам жароҳатланган.