Яман Ансоруллоҳи: Инсонлар ҳам жинлар ҳам Бобулмандабни очишда ожиз қолишади
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i99276-Яман_Ансоруллоҳи_Инсонлар_ҳам_жинлар_ҳам_Бобулмандабни_очишда_ожиз_қолишади
Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракати, минтақада АҚШнинг ёвуз сиёсатлари туфайли Бобулмандаб бўғозини Халқаро кемалар ҳаракати учун бутунлай тўсиб қўямиз, деб таъкидлади.
(last modified 2026-04-19T12:45:51+00:00 )
апрел 19, 2026 17:28 Asia/Tashkent
  • Яман Ансоруллоҳи: Инсонлар ҳам жинлар ҳам Бобулмандабни очишда ожиз қолишади
    Яман Ансоруллоҳи: Инсонлар ҳам жинлар ҳам Бобулмандабни очишда ожиз қолишади

Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракати, минтақада АҚШнинг ёвуз сиёсатлари туфайли Бобулмандаб бўғозини Халқаро кемалар ҳаракати учун бутунлай тўсиб қўямиз, деб таъкидлади.

Алолам телеканалининг хабар қилишича,  Ансоруллоҳ ҳаракати  Бобулмандаб бўғозини ёпиб қўйиш эҳтимолини маълум қилиб, АҚШ президенти Доналд Трампни янга муаммоларга юзмаюз этди.

Ансоруллоҳ етакчиларидан бири Ҳусейн Ализзий,  Бобулмандабдан бутунлай ўтиш номумкин бўлган шаклида, мазкур  бўғозни ёпиб қўйиш имконияти ва қудратига ишора қилиб,  АҚШ ҳукумати ва Халқаро ҳамжамиятни  Яман ва минтақа масалаларига нисбатан  ўз симёсатларини ўзгартиришга чақирди.

Ҳусейн Ализий ўз сўзларида,  Ансоруллоҳ ҳаракати Бомбулмандаб бўғозини ёпиш қарорига келса, ҳатто бутун инс ва жинлар уни очишда кучсиз ва ожиз қолишади, деб эслатди.

Ализзий  Х ижтимоий тармоғидаги мурожаатида,  Трамп ва у билан бирга бўлган томонлар учун  тинчликка монеълик қилувчи сиёсатлари ва ҳатти ҳаракатларини зудлик билан тўхтатиши ва  бизнинг умматимиз ва миллатиимзни ҳурмат қилишлари афзалроқдир, деб тавсия қилди.

Ансоруллоҳ ҳаракати раҳбарларидан бири Ҳусейн Ализзийнинг сўзлари эса  Эронни  шанба кунидан  АҚШ томонидан вужудга келтирилган қўршов бартараф этилган вақтгача Ҳурмуз бўғозини ёпиши ва   кемалар бу бўғозга яқинларганида нишонга олинади деган таҳдидларидан кейин  эълон қилинди.