Мершаймер: Американинг Эроннинг талабларига бўй сунишдан бошқа чораси йўқ
-
Мершаймер
Жон Мершаймер, америкалик халқаро муносабатлар назариячиси, Ҳурмуз бўғозини очишнинг ягона йўли — Американинг Эрон талабларини қабул қилиши деб билдирди.
«Парс Тудей»нинг хабар беришича, Чикаго университетининг сиёсий фанлар профессори, америкалик халқаро муносабатлар назариячиси Жон Мершаймер: «Американинг Эрон билан тўқнашувда ҳатто чекланған ғалабага эришишини тасаввур қилиш қийин, агар Вашингтон бўғозни очиш ва иқтисодий фалокатнинг олдини олишга умид қилса, Эроннинг деярли барча талабларига бўй сунишдан бошқа танлови кам» деди.
Профессорнинг эслатишича, Америка Эронга қарши уруш бошланғанда тўртта асосий мақсадни (тизимни ўзгартириш, бойитиш қобилиятига чек қўйиш, ракета салоҳиятини йўқ қилиш ва Эроннинг қаршилик гуруҳларини қўллаб-қувватлашини тўхтатиш) кўзлаган, бироқ бу мақсадларнинг бирортасига эришмаган ва уларни амалга ошириш учун ҳеч қандай имконият ҳам мавжуд эмас.
Жон Мершаймер таъкидлаганидек, Американинг ҳарбий варианти йўқ ва зиддиятни кучайтириш америкаликлар учун фалокатли бўлади, аксинча, эронликлар ҳарбий вариантга эга эканликларига ва мувозанатни ўзгартиришлари мумкинлигига ишонадилар.
Мершаймер: Вашингтон Эрон билан урушда ҳеч бир мақсадига эриша олмади