G20 аъзолари АҚШ ва Эрон ўртасидаги урушни тугатишга чақирдилар
https://parstoday.ir/uz/news/world-i100566-g20_аъзолари_АҚШ_ва_Эрон_ўртасидаги_урушни_тугатишга_чақирдилар
АҚШда бўлиб ўтган «Катта йигирмалик» (G20) молия вазирлари йиғилиши иштирокчилари АҚШнинг Эронга қарши уруши жаҳон бозорларига салбий таъсир кўрсатаётганидан хавотир билдириб, ушбу можарони тезроқ тугатишга чақирдилар.
(last modified 2026-09-08T06:00:10+00:00 )
сентябр 06, 2026 09:50 Asia/Tashkent
  • G20 аъзолари АҚШ ва Эрон ўртасидаги урушни тугатишга чақирдилар

АҚШда бўлиб ўтган «Катта йигирмалик» (G20) молия вазирлари йиғилиши иштирокчилари АҚШнинг Эронга қарши уруши жаҳон бозорларига салбий таъсир кўрсатаётганидан хавотир билдириб, ушбу можарони тезроқ тугатишга чақирдилар.

ПАРС ТУДИ хабар беришича, Эрон овози ахборот агентлигига таяниб, Россия молия вазири Антон Силуанов АҚШнинг Шимолий Каролина штатида бўлиб ўтган «Катта йигирмалик» (G20) молия вазирлари йиғилишида гуруҳ аъзолари АҚШнинг Эронга қарши уруши тезроқ якунланишини талаб қилганини маълум қилди.

Антон Силуановнинг қўшимча қилишича, йиғилиш иштирокчилари энергия ташувчилари нархининг ошиши ва давом этаётган можаронинг жаҳон бозорларига таъсири юзасидан хавотир билдирган. Унинг таъкидлашича, урушни тугатиш масаласи Ғарб давлатлари томонидан ҳам кўтарилган.

Россия молия вазирининг бу баёнотлари АҚШнинг Эронга қарши тажовузкор ҳужумлари ва Ҳурмуз бўғозидаги вазият билан боғлиқ воқеалар жаҳон энергетика бозорларидаги асосий хавотир манбаларидан бирига айланган бир пайтда янгради.