декабр 18, 2016 18:43 Asia/Tashkent
  • 184 нафар қочқинлар
    184 нафар қочқинлар

Туркия полицияси бу мамлакат жануби ғарбидаги Чанаккала ва Бурдур вилоятларида ноқонуний равиш билан кирган 184 нафар қочқинларни ушланганлигини маълум қилди.

Спутник ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра,  Туркия полицияси  бу мамлакатнинг Байрамич минтақасида ҳам 15 нафар афғонистонлик ва 19 нафар суриялик қочқинларни қўлга олган. Бу шахслар  ноқонуний равишда  Туркиянинг Лезбус оролига киришни мақсад қилишгани айтилади.

Афғонистон, Бангладеш, Сурия, Сомали ва Покистон фуқаролари бўлган яна 150 нафар қочқинлар ҳам Туркиянинг Бурдур вилоятининг Чавдир минтақасида қўлга олинган.

Қочқинлар орасида аёллар ва болалалар ҳам борлиги айтилади.

 

Ёрлиқ