АҚШ Афғонистондаги урушни бошқаради
https://parstoday.ir/uz/news/world-i11530-АҚШ_Афғонистондаги_урушни_бошқаради
Қобул Университети ўқитувчисига кўра, Америка қўшма штатлари Афғонистондаги урушни бошқаради ва ҳарбий жиҳатдан жойлашиб олиш ва эгалик қилиш мақсадида, жанг уюштиради
(last modified 2026-03-01T10:58:03+00:00 )
декабр 24, 2016 17:38 Asia/Tashkent
  • АҚШ Афғонистондаги урушни бошқаради

Қобул Университети ўқитувчисига кўра, Америка қўшма штатлари Афғонистондаги урушни бошқаради ва ҳарбий жиҳатдан жойлашиб олиш ва эгалик қилиш мақсадида, жанг уюштиради

Қобул Университети ўқитувчисига кўра, Америка қўшма штатлари Афғонистондаги урушни бошқаради ва ҳарбий жиҳатдан жойлашиб олиш ва эгалик қилиш мақсадида, жанг уюштиради. Латиф Назарий бугун Дарий Радиоси билан ўтказган суҳбатида шундай айтдики, АҚШнинг ҳарбий ҳаракатлари ва ушбу давлатнинг тажовузкорлик сиёсатлари Афғонистонда ҳамда минтақада урушнинг давом этишига ва беқарорликлар келиб чиқишига сабаб бўлди. Ушбу Афғонистонлик сиёсий масалалар бўйича экспертнинг қайд этишича, Америка Афғонистонда ва минтақада тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишини ҳамда жангнинг тугашини истамайди ҳамда ушбу минтақада нотинчликлар келтириб чиқаришга уринади ва ўзининг ушбу минтақа мамлакатларида ноқонуний жойлашиб олишини оқлашга ҳаракат қилади. Латиф Назарийга кўра, Американинг Афғонистонга кириб олиши ортидан ушбу юртда уруш бошланган. Америкалик ҳарбийлар ушбу мамлакатдан чиқиб кетмас экан, Афғонистонда тинчлик- осойишталик бўлмайди. Америка терроризмга қарши курашда икки ёқламали стратегия билан иш олиб боради. Шунинг учун Афғонистон халқи Америкага асло ишонмайди.