БМТ Хавфсизлик кенгашида Сионистик режимга қарши резолюция қабул қилиниши
БМТ Хавфсизлик кенгашида Сионистик режимга қарши резолюция қабул қилиниши
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "БМТ Хавфсизлик кенгашида Сионистик режимга қарши резолюция қабул қилиниши" мавзуига бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Сионистик режим томонидан Фаластин юртида шаҳарчалар қуриш ҳаракатларининг давом этишига нисбатан жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироз билдириш учун кутилаётган умидлар ниҳоят йиллар ўтиб рўёбга чиқди ва Бирлашган миллатлар ташкилоти хавфсизлик кенгаши Исроил режимининг ишғол этилган Фаластин ерларида аҳоли пунктлари қуриш фаолиятларини зудлик билан тўхтатишга доир 2334-сонли резолюциясини қабул қилди. БМТ Хавфсизлик кенгаши Малайзия, Венесуэла, Янги Зелландия ва Синегал давлатлари томонидан Сионистик режимнинг шаҳарчалар қуриш ишларини кескин қоралаган ва ушбу қурилиш ишларини дарҳолда тўхтатиш керак деган таклифларини тасдиқлади. Ушбу 2334-сонли резолюциянинг қабул қилинишига Хавфсизлик кенгашининг 14 аъзоси ёқлаб овоз берган, Америка эса бетараф бўлган. БМТ хавфсизлик кенгашининг мазкур резолюциясига биноан, Сионистик режимга ишғол этилган Фаластиннинг барча ҳудудларида жумладан Қуддуси шарифда ҳам шаҳарчалар қуриш каби фаолиятларини зудлик билан тўхтатиш мажбурияти юклатилган. Ҳужжат матнида томонлар фуқаролик шахсларига нисбатан зўравонлик ҳаракатларини амалга оширилишининг олдини олишга қаратилган чораларни қабул қилишлари ва якуний мақом борасидаги масалалар бўйича ишонч берувчи музокараларни бошлаш учун саъй-ҳаракатларни амалга оширишлари лозимлиги айтилган.
Шунингдек, резолюцияда шундай таъкинланганки, Исроилнинг шаҳарчалар қуриш ишлари икки мамлакат ўртасидаги муаммоларнинг ҳал этилишини янада мураккаблаштиради ва тинчлик ҳамда сулҳ ўрнатилишига тўсқинлик қилади. Ушбу қабул қилинган резолюция охирги йилларда жаҳонда кечаётган воқеа ва ўзгаришларни ўз ичига қамраб олади. Шуни айтиш жоизки, Сионистик режим томонидан 1967 йилларда босиб олинган Фаластин юртида ноқонуний фаолиятлар олиб бориши ва бошқа кескин чораларни кўришига нисбатан халқаро ҳамжамият доимий тарзда қаршилик кўрсатиб келган. Шу билан бирга, БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сионистик режим томонидан шаҳарчалар қуриш каби фаолиятларини қоралаб, мазкур резолюциясини қбаул қилиши ҳам, Исроилни сиёсий қоралаш сингари талқин қилинади ва тафсиф этилади. Дарҳақиқат, ушбу босимлар шу даражага келдики, ҳатто Сионистик режим билан сулҳ шартномасини имзолаган араб мамлакатларидан бўлмиш Миср давлати ҳам ушбу қабул қилинган резолюциянинг дастлабки лойиҳасини тақдим этувчилар қаторида эканлиги муҳокама этилган эди.
Бошқа мамлакатлар ва ҳатто Исроилнинг европа давлатлари сингари ғарб иттифоқчилари ҳам БМТ Хавфсизлик кенгашининг ушбу резолюциясининг тасдиқланишига иложсиз ҳолда ёқлаб овоз беришди. Ушбу таклиф этилган резолюциянинг лойиҳаси юзасидан БМТ Хавфсизлик кенгашида Сионистик режимни қоралаш бўйича овоз бериш жараёнини дастлаб Миср томони бошлаши режалаштилган эди. Аммо Қоҳирага қарши босимлар шиддатли тус олиши ортидан, Миср ушбу овоз беришни кейинга қолдиришини маълум қилди. Бунинг аксида эса, Янги Зелландия, Венесуэла, Малайзия ва Синегал мамлакатлари жума куни Хавфсизлик кенгашида Сионистик режимга қарши ушбу резолюциянинг лойиҳаси бўйича овоз бериш жараёнини бошлаш кераклигини қўллаб чиқишди. Шу орада кутилмаган ҳолат юзага келиб, Америка қўшма штатлари ушбу резолюциянинг тасдиқланишида бетараф бўлди ва Вето ҳуқуқидан фойдаланмади. Дарвоқе, Барак Абама давлати ўтган 8 йилда АҚШнинг олдинги давлатлари каби Исроилга зид бўлган ҳар қандай қарорнинг қабул қилинишга Вето қўйиб келган. Аммо эндиликда эса, Барак Абама ўзининг президентлик ваколатлари тугаётган пайтда, БМТ Хавфсизлик кенгашида мазкур резолюция ҳақида овоз бериш жараёнида бетарафлик позициясига ўтди. Натижада эса ушбу резолюция тасдиқланди.
Айрим таҳлилчилар, Америка президенти Барак Абаманинг ушбу ишини, Оқ уйнинг Исроил режими бош вазири Биньямин Нетаняҳу томонидан олиб борилаётган сиёсатларидан норози эканлигини эълон қилишининг аломати деб талқин қилишмоқда. Исроилнинг бир юқори мансабдаги расмийси, Барак Абамани ушбу резолюцияни қабул қилинишида Исроилга қарши тил бириктирган деб айблади. Айниқса, Исроил бош вазири Биньямин Нетаняҳу АҚШ томонидан ушбу қарорнинг қабул қилинишга монеълик қилиш учун Вето ҳуқуқидан фойдаланишини сўради. Шунингдек, Республикачилар етакчилари ҳам айни пайтда демократлардан бўлган президент бошқараётган Оқ уйнинг ушбу ҳаракатларига кескин муносабат билдиришмоқда. Жумладан Америка вакиллар палатасининг раиси Пул Раён, АҚШнинг 2334-сонли резолюция бўйича бетараф позицияга ўтишини шармандалик деб атади. Америка президенти лавозимига сайланган Доналд Трамп ҳам БМТ хавфсизлик кенгаши томонидан қабул қилинган мазкур резолюцияга Вето қўйилишини истади. Доналд Трамп Исроилнинг хомийларидан ҳисобланади ва ишғол этилган Фаластин ерларида шаҳарчалар қуриш фаолиятларини қўллаб қувватлайди. Трампнинг Сионистик режимга нисбатан тутган позициясини Барак Абама давлати билан таққослаганда катта фарқ қилади. БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан қабул қилинган ушбу резолюция Сионистик режимга қарши сиёсий жиҳатларни ўз ичига қамраб олади.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.