Истанбулда содир этилган теракт қурбонлари сони ортмоқда
Истанбулда содир этилган теракт қурбонлари сони ортмоқда
Истанбулдаги тунги клубга уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлардан камида 15 нафари хорижлик бўлган. Бу ҳақда Туркия ИИВ раҳбари Сулаймон Сўйлуга асосланиб, Рейтер агентлиги хабар берди.
Шаҳар мэри ҳужум террорчилик акти ҳисобланишини, жиноятчи эса бир ўзи ҳаракат қилганини айтди. Жиноятчи Санта-Клаус кийимида бўлган. У клубга кираверишда полициячини отиб, ичкарига киргач Янги йилни нишонлаётган одамларга қарата бетартиб ўт очган.
Вазирнинг сўзларига кўра, 21 қурбоннинг шахси аниқланган, улардан 15 ёки 16 нафари хорижликлар. Ҳужум қурбонларининг умумий сони 39 нафарни ташкил қилмоқда, шунингдек 69 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган.
Туркия ИИВ раҳбари маълумотига кўра, террорчи қидирувда эди.
Reina тунги клубига ҳужум уюштирилган вақтда бинода 700 чоғли киши бўлган. Террорчи Санта-Клаус кийимида бинога бостириб, дуч келган томонга ўқ ёғдирган. Байрам иштирокчилари омон қолиш учун ўзларини Босфор сувларига отган.