Жаҳон ўтган йилда. Шарқий Осиё.
Ўтган йилда Шарқий Осиё минтақасида ҳам жаҳоннинг бошқа минтақалари сингари кўплаб воқеалар ва ўзгаришлар рўй берди
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Жаҳон ўтган йилда" мавзуига бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Ўтган йилда Шарқий Осиё минтақасида ҳам жаҳоннинг бошқа минтақалари сингари кўплаб воқеалар ва ўзгаришлар рўй берди. Эрон ислом жумҳурияти ва Жанубий Шарқий Осиё мамлакатлари алоқаларида энг муҳим ўзгаришлардан бири бу Индонезия президентининг Теҳронга сафар қилиши бўлди. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Индонезия президенти Жоко Видодо билан учрашган чоғларида икки мамлакатнинг улкан имкониятларига ишора қилиб, товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш ва иқтисодий, сиёсий ҳамда маданий соҳалардаги ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидладилар ва шундай айтдиларки, Эрон ислом жумҳурияти Индонезиянинг тараққиёти ва иззатини кўп жамиятли мусулмон мамлакат сифатида исломий умматнинг ифтихор манбаи дея билади. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг 2016 йилда Япония ва Хитойга икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш доирасидаги сафари муҳим талқин қилинмоқда. Иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий соҳаларда муҳим шериклар ҳисобланадиган Эрон, Хитой ва Япония давлатлари ўзларининг алоқаларини имкон қадар янада юқори даражага кўтариш учун саъй-ҳаракат қилишмоқда. Шу нуқтаи назар билан қаралганда, Эрон ташқи ишлар вазирининг Токиё ва Пекинга қилган сафари муҳим аҳамият касб этади.
2016 йилнинг охирларида Хитойга таалуқли ўзгаришлардан энг муҳимларидан бири, Америка қўшма штатларига президент этиб сайланган Доналд Трампнинг Тайван масаласи ҳақида юритадиган кескин сиёсатлари бўлиб, Хитой билан иқтисодий алоқалар ва Жанубий Хитой оролига жиддий эътибор қаратиши ҳам Хитой давлатининг кескин эътироз билдиришга олиб келди. Хитой ташқи ишлар вазири Вонг Йи ҳам АҚШ президенти этиб сайланган Доналд Трампдан Хитойнинг манфаатларига эҳтиром кўрсатишини сўради. Унинг таъкидлашича, Хитой ва Америка ҳамкорликлари уларнинг манфаатларини таъминлайди ва ушбу мавзуга эътибор қаратиш лозим. Хитой ташқи ишлар вазирига кўра, Хитой ва Америка асосий ва фундаментал манфаатларга эга бўлиб, икки мамлакат ушбу иккала масалага ҳурмат билан қараши керак. Ушбу алоқалар рамзи Америка ва Хитой учун ҳам тенг манфаат келтиради. Хитой ва Америка ўртасидаги муносабатларда муаммолар келиб чиқишидан ташқари, ўтган йилда Ғарб мамлакатларининг Шимолий Кореяга нисбатан ядровий дастурларини тўхтатишга қаратилган босимлари ҳам Пьхенян давлатининг кескин эътирозларига сабаб бўлди. Шимолий Корея 2016 йилда иккита ядровий синов ва 20дан ортиқ ракета синовларини ўтказди. Бунинг ортидан эса, Ғарб давлатлари ва БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореяга қарши санкцияларни янада кучайтиришди.
2016 йилда Америка ҳарбийларининг Япониянинг Окинава оролидаги фаолиятининг давом эттиришига қарши халқ эътирозлари шиддатли тус олди. Гарчи, АҚШ ўзининг Нагода жойлашган тажриба базасининг бирини Японияга тақдим этган бўлсада, лекин ушбу мамлакатнинг минглаб одамлари Окинава оролидаги Наго туманида Америкаликларга қарши кенг кўламли норозилик намойишларини ўтказиш билан, Американинг ушбу оролдаги ҳарбий базасинининг фаолиятларининг давом этишига эътироз билдиришди ва Америкалик ҳарбийларнинг имкон қадар тезроқ чиқиб кетишларини ва уларнинг Окинавадаги ҳарбий базаларининг тугатилишини талаб этишди. Аммо Токиё давлати ўзининг Америка қўшм штатлари билан алоқаларини мулоҳаза қилиб, Америкалик қуролли кучларнинг Япониядан чиқиб кетишларига мойиллик билдирмади. 2016 йилда Шарқий Осиё ўзгаришларининг энг муҳимларидан яна бири, бу Жанубий Корея президенти Пак Кин Хенинг сиёсий можарога аралашиб қолиши бўлди.
Ҳолбуки, у Шимолий Кореяга қарши қаттиқ сиёсатларни юритган эди. Мухолифатдаги партиялар ва уларнинг тарафдорлари Пак Кин Хега қарши кенг миқёсли норозилик намойишларини ўтказиш билан Сеулда ҳоким бўлган партияга қарата сиёсий босимларни янада кучайтириш натижасида, парламентда Жанубий Корея президенти Пак Кин Хега нисбатан импичмент тасдиқланди. Жанубий Шарқий Осиё минтақасида ўтган йилнинг энг муҳим воқеларидан бири ва айни пайтда ҳам қонли ҳодисалар рўй бераётган мамлакат бу Мьянма юртида мусулмонларнинг қирғин қилинишидир. Малайзия, Ҳиндистон, Бангладеш ва Покистонда ушбу қатлиомни қоралаб кенг қамровли норозилик намойишлари ўтказилиши ва минтақа ҳамда халқаро ҳамжамиятларнинг Мьянма давлатига қарши босимларни ўтказишлари ортидан, ниҳоят ушбу мамлакат расмийлари 2016 йилнинг охирида жанубий шарқий Осиё минтақасидаги мамлакатлар иттифоқига аъзо бўлган давлатлар ташқи ишлар вазирлари билан йиғилиш ўтказди. Гарчи Мьянма мамлакатининг ташқи ишлар вазири ушбу юртнинг Роҳингиядаги мусулмонларига чекланган миқдорда ёрдам кўрсатишга розилик билдирган бўлсада, бироқ мусулмонларни ўлдириш ҳаракатларининг давом этиши, айниқса кимки давлат оммавий ахборот воситалари билан суҳбат ўтказган бўлса, Мьянма давлати ва армияси Рахин вилоятидаги Роҳингия мусулмонларининг вазияти ҳақида расмий маълумот беришмади.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.