Европа ўтган йил давомида
Милодий 2016 йил 23 июнда “Бергзит” номи билан Европа Иттифоқидан Британиянинг чиқиши ҳақидаги ижтимоий сўров ўтказилиши билан британиялик рай берувчилар ўз мамлакатларининг Европа Иттифоқидан чиқишига рай беришди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Милодий 2016 йил 23 июнда “Бергзит” номи билан Европа Иттифоқидан Британиянинг чиқиши ҳақидаги ижтимоий сўров ўтказилиши билан британиялик рай берувчилар ўз мамлакатларининг Европа Иттифоқидан чиқишига рай беришди. Рай берувчилардан 48 фоизи аъзо бўлишни давом этиш ва 52 фоизи эса Европа Иттифоқидан чиқишига рай беришди. Таҳлиличиларнинг фикрларига кўра, Европа Иттифоқидан Британиянинг чиқиши бўйича ўтказилган ижтимоий сўровда биританияликларнинг ижобий рай беришлари нафақат Британиянинг келажагига жиддий ва тақдирни белгиловчи таъсир етказади, балки Европа Иттифоқи ҳатто Ғарб дунёсига ҳам катта таъсир етказади. Ижтимоий сўровларнинг натижаси ички, Европа сатҳида шунингдек халқаро арсаларда ҳам катта ҳаяжон ва ташвишларни вужудга келтирди. Бу ижтимоий сўровларнинг натижасини эътиборга олган ҳолда, Шотландия ва шимолий Ирландиянинг истиқлолни талаб қилувчи гуруҳлари Британиядан ажралиш учун жиддий мативацияга эга бўлишди. Британиянинг референдуми Европа миқёсида ҳам Европа Иттифоқига оғир зарба етказди.
*****
Бошпанаҳ изловчи муҳожирлар бўҳронини Европанинг 2016 йилги бошқа муҳим масалаларидан бири деб билиш мумкин. Милодий 2014 йилдан бошлаб бошпанаҳ изловчи муҳожирлар бўҳрони яхши ҳаётга эга бўлиш, террористик гуруҳларнинг ваҳшийликча амалга оширилган сайъ-ҳаракатлари ва нотинчликлардан қутилиш ва қочишлари мақсадида Африка ва Ўрта Шарқ мамлакатлари халқларининг ўртасидан Европага юзлаб нафар одамларнинг сафар қилишлари сабабли кенг кўламда кенгайди ва европалик давлатлар турли йўл-йўриқлар билан Европа томон ноқонуний муҳожирлар ва бошпанаҳ изловчи қочқинлар ҳаракатининг давом этишига тўсиқлик яратиш учун сайъ-ҳаракат қилишди. Милодий 2015 йилда бошпанаҳ изловчи муҳожирларнинг сони 1миллион 300 минг нафардан ҳам ошиб кетди. Милодий 2016 йилда ҳам бошанаҳ изловчи муҳожирлар Европага киришларининг жараёни икки асосий нуқта, яъни Греция ва Италия орқали давом этди. Ҳозирги кунда бошпанаҳ изловчи қочқинлар билан қандай муносибат қилиш Европа Иттифоқи учун янги кескинликка айланиб қолган ва ягона Европа аъзолари ўртасида ихтилофлар ва айбни бирбирларига юклатишни вужудга келтирган.
Бошпанаҳ изловчи муҳожирларнинг, айниқса Ироқ, Сурия ва Афғонистонни ўзига қамраб олган Ўрта Шарқнинг уруш майдонига айланган мамлакатларда келиб чиққан бўҳрон туфайли кенг кўламда Европага муҳожират қилишлари Европа Иттифоқи мамлакатлари учун кўп мушкулотларни ижод этган. Шунинг учун Европа мамлакатлари инсон ҳуқуқларини ҳимоят этишга иддао қилишлари ва олдиндан ваъда берганларига хилоф тарзда бошпанаҳ изловчи муҳожирларни қабул қилишдан қул тортиб, қаттиқ қонунларни жорий этишмоқда. Европа давлатлари томонидан бошпанаҳ изловчи қочқинлар бўҳрони билан муносибат қилишларида шуни мушоҳада этиш мумкинки, турли баҳоналар билан бошпанаҳ изловчи қочқинларни қабул қилишдан Европа мамлакатларининг аксарияти қул тортишмоқда ёки уларнинг кириб келишлари учун тўсиқлик яратишмоқда. Ҳақиқатан ҳам Европа Иттифоқи бошпанаҳ изловчи муҳожирлар бўҳрони билан муносибат қилишда Европа Иттифоқи қонунлари, қарорлари ва аъзо мамлакатлар ҳокимияти ўртасидаги чегара ва ушбу иттифоқнинг моҳияти заминасида асосий кескинликлар билан юзмаюз бўлган.
*****
Европа қитъаси миқёсида 2016 йил давомида сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик жараёнларига муҳим таъсир етказган мавзўлардан бошқа бири бу Украина масаласи бўйича Россия ва Ғарб ўртасида собиқаси бўлмаган кескинликларнинг ортиб кетиши саналади. Милодий 2014 йилдан бошлаб Виктор Юнукович давлатининг ағдарилиши ва Киевда ғарбликларга мойиллик қиладиган давлатнинг қудрат бошига келиши билан Россия ва Украина ўртасида кескинликлар шиддат олди ва охири Қрим ярим оролининг Россияга қўшилиши ҳамда ҳозирги кунгача 10 минг нафардан ортиқ ҳалок бўлганларни ўзидан боқий қолдирган давлат кучлари ва русларга мойиллик қиладиган мухолифлар ўртасида Украина шарқидаги ички уруш вужудга келишининг сабабига айланди. Бу ўзгаришларга қарши аксуламал кўрсатишда Нато ташкилоти Россия билан фаол қаршилик кўрсатишни мақсад қилди. Натижада Нато ташкилотининг Россия билан кескинликлари кенг кўламда шиддат олди ҳамда Россия ва Нато ташкилотининг алоқаларидаги мизон совуқ уруш давридан ҳам пастроқ мизонга тушиб қолди. Охирги икки йил давомида Нато ташкилоти Европада, айниқса Россиянинг қўшнилари бўлмиш ушбу қитъанинг шарқий мамлакатларида ўзининг ҳарбий ҳузур топишини мустаҳкамлади. Бу сайъ-ҳаракат, айниқса Балтика ва Қора денгиз ҳавзасида Россиянинг Украина шарқига дахолат этиш баҳонаси билан амалга оширилди. Нато ташкилотининг Европа шарқидаги мамлакатларда ҳузур топиши шундай бир ҳолда амалга оширилмоқдаким, Россия бир неча маротаба бу сайъ-ҳаракатларга нисбатан огоҳлантириш берганди. Бу доирада ушбу ташкилотнинг раҳбарлари милодий 2016 йил январ ойида ўтказилган Варшава йиғилишида олдиндан режалаштирилган дастурларга биноан Балтика ҳавзасидаги мамлакатлар ва Польшада Нато ҳарбий блоки ҳарбийларининг ҳузур топишларини кенгайтиришни тасдиқлашди. Бу масала эса Россиянинг ғарбий чегараларида рус ҳарбийларининг ҳузур топишларини кенгайтириш билан Маскванинг қарши аксуламал кўрсатишига сабаб бўлди. Украина бўҳрони Қора денгиз, Балтика денгиз ҳамда Ўрта Ер денгизида Нато ҳарбий блокининг ҳузур топишини мустаҳкамланиши сабабига айланди. Шу тартиб билан рус стратегчиларининг қарашларига кўра, энди Россиянинг ғарбий чегаралари атрофидаги денгизларда Ғарб блокининг таҳдидлари кучаймоқда. Шу сабабдан Россиянинг янги денгиз доктринасида Қора денгизда ҳузур топиш таъкидланади ва бу эса Нато блоки, айниқса Американинг таҳдидларига қарши кўраш олиб бориш учун Россия денгиз флотини кенгайтириш ва ҳузур топишини мустаҳкамлашидан далолат беради.