Абаманинг 8 йил давомидаги муваффақиятлари ва мувафаққиятсизликлари
(last modified Thu, 12 Jan 2017 08:32:36 GMT )
Январ 12, 2017 13:32 Asia/Tashkent

АҚШ президенти Барак Обама сешанба куни кечқурун америкаликлар олдида давлат раҳбари сифатида сўнгги нутқини сўзлади ва унда ўзининг саккиз йиллик президентлик фаолиятини сарҳисоб қилди.

АҚШ президенти Барак Абама бу мамлакат  президентлик симматида бўлганида сўзлаган сўнгги нутқида, ўзининг 8 йил давомидаги ҳукуматининг ютуқларини айтиб ўтди ва бу мамлакат олдидаги муаммолар тўғрисида огоҳлантирди.У ушбу нутқида, иқтисодий вазиятни яхшиланиши, Эрон билан ядровий келишувга эришганлиги, Куба билан қайта ярашув ҳамда  Бин Лоданни йўқ қилганлигини ўз давлатининг буюк ютуқлари ва мувафаққиятлари сирасидандир деб эслатди.

Аксича Барак Абама ажралиш солишлар, ирқчилик, ижтимоий тенгсизликлар, шунингдек АҚШда таълим -тарбия ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги  мушкилотлар ва бу системанинг заифлигини ўз ҳукуматининг 8 йил давомидаги муваффақиятсизликлар сифатида таъкидлади.

Абаманинг 8 йил давомидаги президетлиги АҚШ халқи шунингдек жаҳон халқи учун кўп бош оғриқлар ва баланд пастликларга эга бўлган. У  шундай бир шароитда АҚШ президентлик симматига эришдики, бу мамлакат яна бир бор 1929 чи йилдан кейин энг ёмон иқтисодий бўҳронларга юзмаюз бўлганди ҳамда Афғонистон ва Ироқда АҚШ ҳарбий кучларининг  уруши шиддат билан давом этарди. Бунга илова  АҚШ жомеаси  турли муаммолар, хусусан ишсизлик, молиявий  банкротликлар, даромадаги кўп муаммолар ва ижтимоий тенгсизликларга дуч келганди. Шундай бир вазиятда Барак Абама  "Ўзгартириш" ва " Бизни қўлимиздан келади" унвон остидаги шиорлар билан  АҚШ жомеасида ўзгаришлар борасидаги истак- хоҳишларни бошқаришга уринди ва Оқ уйга кирди. Эндиликда 8 йил ўтиб бориши билан  Барак  Абаманинг ҳукумат давраси ўз ниҳоясига етмоқда. Ушбу муддат ичида,  Барак Абама дарҳақиқат  айрим соҳаларда мувафаққиятларга ҳам эришди ва кўпроқ ва кенгроқ соҳаларда эса кўп мувафақиятсизликларга юзмаюз бўлди. Иқтисодий арсаларда Абама  иқтисодий бўҳронларни кенгайишини олдини олишга муваффақиятга эришган бўлсада аммо айни пайтда унинг молиявий тежаш сиёсатлари федерал давлати қарзларини икки баравар ошишига сабаб бўлди ва  бюджетда мувозанатни яратишдаги мувафақиятсизликлари  АҚШ тарихида федерал давлатни иккинчи маротаба вақтинчалик фаолиятини тўхтатилишига олиб келди.

Бундан ташқари  ўтган ярим аср ичида ижтимоий энг бюк ислоҳот ҳисобланган Абамакар номли арзон нархдаги соғлиқ  суғурталар қонунини қабул этилгани билан бир пайтда Абама  ҳақиқий тарзда АҚШ жомеасини  шундай бир қонун имтиёзларидан баҳра олиши учун замин ярата олмади.

Абаманинг 8 йил давомидаги президентлиги даврасида  турли факт -далилларга асослан,  АҚШда даромад тармоғидаги тенгсизликлар мисли кўрилмагн тарзда кўпайди. Ирқчилик каби ёмон ва ёвуз ақидалар ҳам ошди ва куча хиёбонлардаги зўравонликлар ва отишмалар олдингиданда ошиб борди.

Даромадлар соҳасидаги инсоф ва одилона тақсимлашдаги кучсизлиги  эркин тарзда қурол- яроқ олиб юришни олдини олишга қилган ҳаракатлари , ирқий тенгликни мустаҳкамлаш ва ишчи муҳожирлар борасидаги қонунга ислоҳотлар киришдаги Абама кучсизлигини ҳам унинг муваффавқиятсизликлари сирасидан эканлиги яққол маълум бўлди.

Ташқи сиёсат арсасида  ҳам Абама давлати  турли муваффақиятлар ва мувафақиятсизликлар билан дуч келди.

Эрон билан ядровий келишувлар , Куба билан ярашув ва Бин Лоданни йўқ қилиниши  ёнида ташқи сиёсатда АҚШ шунингдек кўп -мувафақфиятсизликларга  дуч келган экан.

Мисол учун  Вашингтон ва Москва ўртасидаги халқларни совуқлашиши, террорчилик ҳужумлар  ва таҳдидларни олдини олишдаги кучсизлиги, шунингдек ИШИД терорчилик гуруҳини ташкил этишини айтиб ўтиш мумикн.

Президентлик даврасининг илк ойларида  Нобелнинг сулҳ совринига эга бўлган Барак Абама  8 йил давомидаги ҳукумати даврасида  АҚШни урушқоқолик ва милитаристик сиёсатларини ўзгартира олмади.

У ҳатто олдинги президенттларга қараганда  АҚШ учувчисиз учоқларининг ҳужумларини кучайтириш фармони чиқаради ва шу билан дунёнингтурли бурчакларида тинч аҳолисини ушбу ҳарбий тажҳизоталари билан ўлдиришни давом эттирди.

Ҳар ҳолда умумий тарза айтиш мумкинки,  Абаманинг мувафаққиятсизликлари унинг мувафаққиятларга кўра бир неча баравар кўпроқдир. Чунки  шундай бўлманида эди, АҚШ халқи  бу мамликнинг сўнгги президентлик сайловларида   Аабма йўлини давом эттирувчи сиёсий шахсият сифатида Хиллари Клитон каби шахсни сайлаб Дональд Трамп каби шахсни сайламасдилар.