Халқаро амнистия ташкилоти Шайх Закзокийни озод этилишини таъкидламоқда
Халқаро амнистия ташкилоти Нигерия давлати бу мамлакатдаги Исломий ҳаракат раҳбарларини озод этишга асосланнан Нигерия олий суди ҳукмига итоат қилиши зарурлигини эълон қилди.
Нигерияда босиладиган Дейли нюс газетасига кўра, бугун халқаро амнистия ташкилоти чиқарган баёнотида мамлакат Исломий ҳаракатининг раҳбари Шайх Иброҳим Закзокийни зудлик билан озод этилишини таъкидлаб, мамлакат олий суди чиқарган ҳукмини ижро этишда Нигерия давлатининг масъулиятсизлиги ва ё ундан воз кечииши қонун ҳокимиятини ошкора тарзда бузиш ҳисобланади деб эълон қилди.
Халқаро амнистия ташкилоти ушбу баёнотида, Закзокий ва унинг турмуш ўртоғини озод этилиши билан Нигерия Исломий ҳаракатининг барча тарафдорлари ҳам қамоқдан озодликка чиқарилиши керак деб таъкидлаган.
Халқаро амнистия ташкилоти шунингдек бу ташкилот томонидан ўтказилган ўрганишлар Нигерия давлати хавфисизлик кучларини 2015 чи йилнинг 12 чи -14 декабри кунлари уюштирган ҳужумларида бу мамлакатнинг Кадуна штати Зариа шаҳрида исломий ҳаракатнинг 350 аъзосини қурбон бўлганини кўрсатмоқда деб эълон қилди.
Аммо бу штатнинг маҳаллий манбалари бу ҳужумларда минглаб шиа мусулмонларини шаҳид бўлишгани ҳақида хабар тарқатишган.