Арманистоннинг расмийси: гаровга олганларнинг барчаси озод этилди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i1327-Арманистоннинг_расмийси_гаровга_олганларнинг_барчаси_озод_этилди
Арманистон давлатининг расмийларидан бири давлатга мухолиф қуролланган кучлар томонидан гаровга олинганларнинг барчасини озод этилганлиги ҳақида хабар берди
(last modified 2018-08-22T13:17:02+00:00 )
июл 31, 2016 12:10 Asia/Tashkent
  • Арманистоннинг расмийси: гаровга олганларнинг барчаси озод этилди

Арманистон давлатининг расмийларидан бири давлатга мухолиф қуролланган кучлар томонидан гаровга олинганларнинг барчасини озод этилганлиги ҳақида хабар берди

Франция ахборот агентлиги маълумотига таяниб, Тасним ахборот агентлигининг хбар беришича, Ереван давлатининг расмийларидан бири,  қуролланган шахслар гаровга олганларнинг қолган икки нафарини ҳам озод этдилар деб таъкидлади.

Куни кеча Ереван шаҳрида янги норозилик акцияларни ўтказилганлигидан кейин гаровга олинган сўнгги икки нафра озод этилганлиги айтилади.

Арманистоннинг соғлиқни сақлаш вазирлигининг нотиғи тарқтаган хабарида қуролланган шахслар қўлида асирликка қолган икки нафар тиббий хизмат ёрдамчилари кеча полиция биносини тарк этдилар деб маълум қилди.

Шанба куни ҳам Арманистон давлатининг расмийлари ушбу қуролланган гуруҳга қарши кучдан фойдаланиш ҳаққига эга бўлишгани тўғрисида огоҳлантиришганди.

Айтиш керакки  қуролланган шасхлар томонидан бир нечта арманистонликларни гаровга олинганлиги Ереван шаҳрида кенг қамровли норозилик намойишларга сбаб бўлди. Бундан ташқари жума куни полиция кучлари ва эътирозчилар ўртасида юз берган тўқнашувда ҳам ўнлаб тинч аҳоли жароҳат олишди.