Порошенко Украинанинг НАТОга аъзо бӯлиши учун референдум ӯтказишга тайёргарлик кӯрмоқда
(last modified Sun, 05 Feb 2017 08:57:54 GMT )
феврал 05, 2017 13:57 Asia/Tashkent

Украина президенти Пётр Порошенко мамлакатининг НАТОга аъзо бӯлиши учун зарур бӯлган барча заминалар тайёрлангач, 2020 йили бу ҳақда референдум ӯтказилишини маълум қилди.

Украина раҳбарлари  НАТОга аъзо бӯлиш учун фаол ҳаракатларини  халқнинг истак-хоҳиши дея шарҳламоқдалар.  Мамлакат президентининг иддаосича бундан  тӯрт йил олдин Украина аҳолисининг атиги 16 фоизи НАТОга аъзо бӯлиш тарафдори эдилар. Аммо бугунги кунда бу ташкилотга аъзо бӯлиш иштиёқини билдирган кишилар сони 54 фоизни ташкил этади.

Украина Олий Радаси 2014 йилнинг декабрида мамлакатнинг блоклардан холи бўлиши бўйича икки қонунга ўзгартиришлар киритганди.

2015  йилнинг 24 сентябрида эълон қилинган Украинанинг янги ҳарбий доктринасига кўра, Киев НАТО билан ҳамкорликни мустаҳкамлашни устувор мақсад сифатида кўради.

Айтиш жоизким, ғарбпараст Украина давлатининг бу ташкилотга аъзо бӯлишига ғов бӯладиган ички ва ташқи тӯсиқлар ҳам мавжуд. Мамлакатда фаолият юритаётган асосий партиялар Украинанинг НАТОга аъзо бӯлиши ҳақида турлича фикрдалар.  Ҳар қандай масалада президентнинг нуқтаи назарини қӯллаб-қувватловчи  "Пётр Порошенко блоки" ҳаракати НАТОга қӯшилиш тарафдоридир. Аммо Россияпараст "Минтақалар" партияси Украинанинг НАТОга қӯшилишига мутлақо қарши.

хххххххххххххххххх

 Украинанинг энг муҳим қӯшниси Россия ҳам бу мамлакатнинг НАТОга аъзо бӯлишига батамом қаршилик кӯрсатади.  Россия НАТОнинг   қӯшнилари, яъни яқиндаги хорижий давлатлар ҳудудига кириб келишини ӯзининг миллий хавфсизлигига жиддий таҳдид сифатида кӯради.  Украинанинг ғарбпараст президенти Виктор Юшенко ӯз мамлакатини  бу ҳарбий блокка аъзо қилиш ҳақида ариза берган кундан бошлаб,  Россия  бу мавзуга жуда қатъий қаршилик кӯрсатиб келяпти. Виктор Юшенко Украинани зудлик билан НАТО га аъзо қилиш тарафдори эди. Шу сабабли унинг президентлик муддати  тугаши, яъни 2010 йилгача Россия НАТОга аъзо бӯлишнинг хатарли оқибатларини таъкидлаб, бу масалада Украинага қӯлидан келган воситалар билан қаршилик кӯрсатиб, унинг аъзо бӯлиш йӯлларини тӯсиб келди.

2014 йили Украинада Петр Порошенко бошчилигидаги яна бир ғарбпараст давлат қудрат бошига келгач, мамлакатнинг шарқий ҳудудларида ички уруш-низолар авж олди ва  Киев Россия таҳдидларидан хавфсизлик кафолати сифатида яна НАТОга аъзо бӯлиш масаласини кӯтарди.

Бугунги кунда Россия энг яқин қӯшниси бӯлган Украинанинг НАТОга аъзо бӯлишига қатъий қаршилик кӯрсатмоқда. У бу муаммонинг мусбат ҳал бӯлишини ҳеч қачон истамайди.

ххххххххххххххххх

Украинанинг НАТОга аъзо бӯлишига қаршилик қилаётган учинчи томон   ҳарбий блокнинг айрим муҳим аъзолари, айниқса Германиянинг бу масалага мухолифлигидир. Бу ҳақда Германиянинг Украинадаги элчиси  Эрнест Волфҳанг Райхел 2016 йилнинг сентябр ойида  маълум қилган эди.

Украина ҳозирнинг ӯзида бу ҳарбий блокка аъзо бӯлишга тайёр эмас ва бу масала ҳарбий блокнинг яқин йилларга мӯлжалланган иш дастурига киритилмаган. Шунга қарамай, ғарбпараст Украина давлати бу мавзуга жиддий ёндашув ҳамда НАТОнинг муҳим аъзолари бӯлган Америка, Британия ва Франсиянинг эътиборини қозониш йӯли билан ӯз мақсадини амалга оширишига ишонч билдирмоқда.

Бу мавзуда энг муҳим нукта шулким, Киев НАТОнинг барча аъзолари эътиборини қозониб, аъзо бӯлишга ҳаракат қилсада, аммо Россия унинг бу йӯлида асосий тӯсиқ сифатида қолаверади.

НАТОнинг собиқ бош котиби Андерс Фог Расмуссен бир суҳбатида Украина альянсга аъзо бўлиб кириш учун кўп вақт кутиши лозимлиги ҳақида айтиб ўтганди. Экспертлар Украина яқин 20 йил ичида НАТО аъзосига айлана олмаслигини айтишган.

Мутахассислар шунингдек, НАТО ҳудудий низоларга аралашган давлатни ўз таркибига қабул қила олмаслигини таъкидлашади. Украина эса  2014 йилдан буён Россия билан Қримга эгалик қилиш масаласида низолашиб келмоқда.