Америкада қуролли тўқнашувларда ўлганлар ва жароҳат олганлар сони ортмоқда
(last modified Fri, 24 Feb 2017 14:01:13 GMT )
феврал 24, 2017 19:01 Asia/Tashkent
  • Америкада қуролли тўқнашувларда ўлганлар ва жароҳат олганлар сони ортмоқда

АҚШда қуролли зўравонликлар оқибатида ўтган 48 соат ичида камида 46 нафар инсон ўлди ва 89 киши оғир жароҳат олди

Америкада қуролли зўравонликлар оқибатида ўтган 48 соат ичида камида 46 нафар инсон ўлди ва 89 киши оғир жароҳат олди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, ушбу қуролли зўравонликлар АҚШнинг турли штатларида содир этилган. Лекин пайшанба куни рўй берган отишмаларнинг аксарияти Теннесси, Огайо и Пенсильвания штатларида 16 марта бўлиб ўтган. Чоршанба кунида эса, Иллинойс штатида ҳам 16 марта отишма содир этилган. Америкада отишмалар содир этилганлиги бўйича статистика маркази томонидан тарқатилган хабарга кўра, 2017 йилнинг бошидан 23 феврал кунига қадар Американинг турли шаҳарларида мингга яқин отишмалар рўй берган бўлиб, ушбу отишмаларда 2300 нафар инсон ўлган ва 4500 нафар киши оғир тан жароҳати олган.  

Ёрлиқ