Қорабоғда Арманистон ва Озарбайжон ҳарбийлари ўртасида тўқнашув келиб чиқди
Ўтган 12 соат ичида Арманистон қуролли кучлари Озарбайжон ҳарбий кучларининг Қорабоғдаги позициясига қарата ҳужум қилган
Озарбайжон мудофаа вазирлиги Арманистон ва Озарбайжон республикаси ҳарбийлари ўртасида Қорабоғ минтақасида тўқнашув бўлиб ўтганлиги ҳақида хабар берди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг хабар қилишича, Озарбайжон мудофаа вазирлиги тарқатган хабарга кўра, ўтган 12 соат ичида Арманистон қуролли кучлари Озарбайжон ҳарбий кучларининг Қорабоғдаги позициясига қарата ҳужум қилган. Шундан сўнг Озарбайжон қуролли кулари ҳам уларга кескин жавоб қайтарган. Озарбайжон мудофаа вазирлигининг баёнотига кўра, ушбу тўқнашувда икки тарафдан ҳам бир нечта ҳарбийлар ўлдирилган ва жароҳат олган. Тоғли Қорабоғ можароси 1988 йилда Арманистон томонидан ерга даволик қилиб Озарбайжонга қарата ҳужум қилиши ортидан бошланган эди. Натижада эса, Арман ва Озар кучлари ўртасида тўқнашув келиб чиқди ва Озарбайжонга қарашли Қорабоғ минтақаси ва яна ушбу ҳудудга чегарадош бўлган 7 та туман Арманистон кучларининг назорати остига кирди.