Трампнинг янги иммиграцион фармони
Бир неча кун давомидаги баҳс -мунозараларидан кейин, АҚШ президенти Дональд Трамп айрим исломий мамлакатлар фуқароларини АҚШга киришларини вақтинчалик тўхтатувчи янги фармонини чиқарди.
Трампнинг янги имммиграцион фармони асосида, 6 мамлакат фуқаролари яъни Эрон, Сурия, Яман, Сомали, Судон ва Ливия фуқароларига АҚШнинг 90 кунлик визасини бериш тақиқланади.
АҚШ давлати террористларнинг эҳтимолий ҳужумлари қаршисида мамлакат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу қарорга келганлигини эълон этган.
Албатта Трампнинг янги фармони олдинги жанжалли ва баҳсли фармонидан анча фарқ қилади. Ушбу фармон яшаш каточкасига эга шахслар ва ё АҚШга кириш визасини олувчи кишиларга тааллуқ олмайди.
Бундан ташқари ушбу фармон матнида Ироқ номи ҳам олдинги фармонда келтирилган мамлакатлар листидан олиб ташланган.
Шунингдек айрим енгилликлар ҳам назарга тутилган.
Мисол учун АҚШ фуқароларининг яқин қариндошлари ҳамда яшаш ва истиқомат карточкасига эга шахслар АҚШга сафар қилишлари зарурлиги исботланганида улар бу мамлакатга сафар қилишлари мумкин бўлади.
Олдин АҚШда узоқ муддат давомида яшаган ҳамда уларнинг фаолияти ва касбига эҳтиёж бўлган шахслар ҳам чегара масъуллари ва маъмурларининг ижозати билан АҚШга киришларини имкони бор.
Ушбу мавридлар ва енгилликлар эса АҚШнинг суд системаси розилигини олиш мақсадида амалга оширилиши айтилмоқда. Зеро бир неча ҳафта олдин АҚШнинг суд органи ушбу иммиграцион фармон мамлакат қонунига зид эканлиги сабаб, уни ижро этилишини тўхтатганди.
Оқ уй ҳам айрим енгилликлар бериши ва ўз позициясидан орқага қайтиши билан бу мартаба ушбу сиёсий ва ҳуқуқий баҳсларда ғолиб чиқишга умид қилган.
Шу ҳол билан бирга, айрим давлатлар фуқароларини АҚШга сафар қилишларини тақиқлашга асосланган Трампнинг иммиграцион фармонида иккита муҳим камчилик назарга ташланади. Биринчидан бу фармони ҳам олдинги фармойиши дек айрим инсонларни мазҳабий ва диний эътиқодлари туфайли бу мамлакатга киришларини тақиқлайди. Фаолияти ва олдинги тажрибаларини инобатга олмасдан қарийб 180 миллион инсонларни АҚШга сафар қилишларини чекланишига сабаб бўлади. Ҳолбуки ушбу инсонларнинг барчаси ислом динининг пайравлари ҳисобланишади. АҚШнинг федерал судлари 7 та мусулмон мамлакатлар фуқароларини бу мамлакатга киришларини тақиқлайдиган Дональд Трамп фармонини рад этишлари билан унинг ирқпарастлик моҳиятига ишора қилишди ва ушбу фармонни ижро этилишини тўхтатилишига таъкидладилар. Эндиликда ушбу муаммо илгаригидек ҳал этилмай қолган.
Бошқа томондан Трампнинг янги иммиграцион фармонида айрим ислоҳотлар ва баъзи енгилликлар киритилган бўлсада. аммо илгаригидек бу давлат 6 та мамлакат фуқароларини АҚШ хавфсизлиги учун хавф- хатарли эканлиги борасидаги ҳеч қандай далил келтирмаган ва далил келтириш ўрнида сукут сақлаб келмоқда.
Олдинги фармон борасида эса АҚШнинг федерал судлари ва ҳуқуқ намояндалари Оқ уй айрим мамлакатларнинг миллионлаб фуқароларини АҚШ хавфсизлиги учун жиддий таҳдид бўлганлигини исботлаб бермаган деган хулоса чиқаришмоқда.
Ўтган 15 йил ичида, шунингдек 2001 чи йилнинг 11 сентябрида юз берган ҳодисадан кейин Эрон, Ироқ, Яман, Сомали, Судон ва Ливия фуқароларини АҚШ манфаатларига қарши террорчилик ҳужумлар ва бу мамлакат ичкарисидаги терактларда қатнашишганини исботлайдиган факт- далиллар тахминан мавжуд бўлмаган
Аммо иммиграцион фармон листида жой олмаган айрим мамлакатлар фуқароларини АҚШ манфаатларига қарши фаолият ва ҳаракат қилишлари ва бу мамлакат ичкарисида терактларда қўли борлиги маълум этилган.
АҚШда ўтказилган расмий ўрганишлар эса АҚШ ҳудудларида содир этилган терактларда гумонбарлардан қарийб ярими бу мамлакатда тўғилгани ва вояга етганлиги аниқланган.
Эндиликда АҚШдаги маданий ҳуқуқ ҳимоячилари ва суд органлари Трамп фармонини қай даражада АҚШ қонун- қоидалари меъёрларига мос бўлганини кўриб чиқишга ҳаракта қилишмоқда.
Ҳозирги фармонга қарши чиққанлар сони Трампнинг олдиниги иммиграцион фармонига мухолифат қилганлар даражасида бўлмаганида ҳам мусулмонларга қарши АҚШ давлатининг иммиграцион сиёсатларини ижро этилишидаги найранглар Оқ уй учун кўп бош оғриқлар ва муммоларга сабаб бўлишига шубҳа йўқ.