Қобул шаҳрида портлаш юз берди
Қобул шаҳрининг шимолидаги меҳмонхонада бугун душанба куни содир этилган портлашда камида беш киши ҳаётдан кўз юмди
Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрининг шимолидаги меҳмонхонада бугун душанба куни содир этилган портлашда камида 5 киши ҳаётдан кўз юмди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, ҳужум қилувчилар бугун тушликдан кейин хусусий ширкатга қарашли бўлган ишчилар автомбилини Қобул шимолидаги Ҳотел яқинида портлатиб юборишди. Натижада эса, 5 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва яна 5 киши оғир тан жароҳати олди. Ушбу портлаш қурбонлари ортиши мумкинлиги айтилмоқда.
Ҳозирга қадар бирон шахс ёки гуруҳ ушбу портлаш масъулиятини ўз зиммасига олганича йўқ. Ўтган чоршанба кунида ҳам Қобул шаҳридаги Сардор Муҳаммад Довудхон шифохонаси террорчилар томонидан нишонга олинган эди. Натижада эса, 50 нафар инсон ўлди ва 70 нафар киши оғир жароҳат олди.