Эрдўғон Италияда унинг ўғлига қарши тергов ишлари ташкил этилганига муносабат билдирди
(last modified Wed, 03 Aug 2016 13:04:42 GMT )
август 03, 2016 18:04 Asia/Tashkent
  • Эрдўғон Италияда унинг ўғлига қарши тергов ишлари ташкил этилганига муносабат билдирди

Эрдўғон Италияда унинг ўғлига қарши тергов ишлари ташкил этилганига муносабат билдирди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Италиянинг RAI телерадиокомпаниясига "пул ювиш"да айбланаётган ўғлининг фаолияти тергови Туркия ва Италия ўртасидаги ҳамкорликка таъсир қилиши мумкинлигини айтди. "Агар менинг ўғлим бу вақтда Италияга қайтса ва ҳибсга олинса, бу Италия билан муносабатларимизда муаммолар келтириб чиқаради", деб айтди Эрдўған. 

"Италия менинг ўғлимга эмас, мафияга эътиборини қаратиши керак", деб айтди Эрдўған. Бунга жавобан Италия бош вазири Маттео Ренци "Италияда мустақил ҳуқуқий тизим" борлиги ва "судьялар президент олдида эмас, Италия конституцияси олдида жавоб беришларини" айтди. Италиянинг Болонья шаҳри прокуратураси 18 февралда тадбиркор Мурат Ҳакан Ҳузаннинг аризаси асосида Эрдўғаннинг ўғлига қарши иш қўзғатган. Унинг таъкидлашича, Эрдўған ўғли Италияга қонунийлаштириш мақсадида катта миқдордаги пулларни олиб кирган. Эрдўғаннинг ўғли Италияда Жон Ҳопкинс университети докторлик даражасини олиш учун изланиш ишларини олиб бормоқда.