Туркия ва Германия ўртасидаги кескинлик давом этияпти
(last modified Tue, 21 Mar 2017 14:07:28 GMT )
март 21, 2017 19:07 Asia/Tashkent
  • Туркия ва Германия ўртасидаги кескинлик давом этияпти

Германия Туркия вазирларига ва ушбу мамлакат парламентининг депутатларига ўз фуқаролари билан Германияда учрашишларига рухсат бермади

Ахборот манларига кўра, Туркия ва Германия ўртасидаги кескинлик давом этияпти. Ал-Олам тармоғининг душанба куни тарқатган хабарига кўра, Туркия ташқи ишлар вазирлиги Германиянинг Туркияга қарши позициясини қоралаш билан шундай маълум қилдики, Туркия Курдистон ишчилар партияси раҳбарларининг расмларини намойиш этилиши ва намойишларда Анқарага қарши шиорларни кўтариб чиқиш ҳаракатлари салбий қабул қилинади. Туркия ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, Германия Туркия вазирларига ва ушбу мамлакат парламентининг депутатларига ўз фуқаролари билан Германияда учрашишларига рухсат бермади.

Германия разведка хизмати раиси Бруно Коҳил ўз чиқишида шундай айтдики, Туркия давлати томонидн экстремистик ва террорчилик гуруҳи дея аталаётган Гўлен гуруҳига қаратилган тарғибот-ташвиқот ҳолатларига шубҳа билан қарайди. Унга кўра, Туркия давлати ушбу иш юзасидан барчани ишонтиришга ҳаракат қилди, лекин ушбу уринишлари амалга ошмади.