Америка ва унинг иттифоқчилари ўтган йилда
Америка ва унинг иттифоқчилари ўтган йилда
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз Америка ва унинг иттифоқчилари ўтган йилда мавзуига бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
2016 йилнинг март ойидан 2017 йилнинг март ойига қадар Америка душман ёки рақиб мамлакатларга нисбатан тутган ташқи сиёсати Вашингтон учун анча мураккаб бўлди. Бир томондан АҚШнинг Россия билан муносабатлари кескин ўзгарди, бошқа томондан эса, Америка ва Хитой ўртасидаги алоқаларга путур етди. Бундан ташқари, Америка давлатининг ўтган йилда Сурияга қаратилган режалари ва лойиҳалари амалга ошмади. Россия ва Американинг ўтган йилдаги алоқалари совуқ урушдан кейинги энг паст даражага етиб келди. Ўтган йилда Америка қўшма штатларининг олдинги президенти Барак Абама ўзининг Оқ Уйдаги ваколатлари тугаётган пайтда Россиянинг Америкадаги 38 нафар дипломатини АҚШдан чиқариб юборди. Шу билан бирга, Россиянинг Америкадаги иккита дипломатик марказини ҳам ёпиб қўйди. Русларга қарши кўрилган ушбу чоралар, Америка қўшма штатлари президенти учун бўлиб ўтган сайловда Россиянинг аралашганлиги баҳона қилиб кўрсатилди. Вашинтон расмийлари Россияни хусусан Россия президенти Владимир Путинни АҚШ президенти сайловларида республикачилар номзоди Доналд Трампни ғалаба қозониши учун ва Демократлар номзоди Ҳиллари Клинтонни мағлуб қилиш мақсадида, Демократлар партиясининг идорасига кибер ҳужум уюштиришда ҳамда уларнинг махфий ҳужжатларини Викиликс сайтида нашр этишда кўмак қилганликда айблашади.
Ушбу айбловлар Доналд Трампнинг сайлов штаби томонидан ва Оқ уй расмийлари томонидан кескин инкор этилди. Шунга қарамай, Американинг махфий хизмат идоралари русларнинг АҚШ президенти сайловида аралашганлиги ҳақидаги даллилларни ишончли деб иддао қилишди. Ушбу можаро ҳатто Доналд Трамп президентлик вазифасига киришган даврда ҳам давом этди. Америкада русларга қарши кампанияда Доналд Трамп жамоаси билан яширинча алоқа қилиш айбини қўйиш ортидан, Вашингтон ва Москва ўртасида ярашув имкониятларига путур етди. Албатта ушбу иккала давлат ўртасидаги ихтилофлар бундан ҳам чуқур илдиз отган эди. Америка ҳукмронлари Доналд Трампнинг муроса қилиш позициясидан фориғ ҳолда, Россиянинг жаҳоннинг турли минтақаларидаги таъсирининг янада кенгайиб бораётганидан хавотирга тушмоқда. Ушбу гуруҳ нуқтаи назарига кўра, Россия Путиннинг йўл-йўриғи билан ўзининг Кавказ ва Ўрта Осиёдаги мавқеини мустаҳкамлаганидан кейин Европа шарқида, Осиё ғарбида ва Африка шимолида ўзи учун замин яратмоқчи. Уларнинг фикрича, Россия Украинада айирмачилик ғояларини ва ҳиссиётлари кенг тарғиб қилиш йўли билан, Сурияда Башар Асад давлатини ҳимоя қилиш ва Миср ҳамда Ливия билан муносабатларини янада мустаҳкамлаш орқали 21 асрда жаҳонда муҳим аҳамият касб этмоқчи.
Америкаликлар яккаҳукмронлик иддаолари билан, русларнинг бутун жаҳондаги фаолиятларидан хавотирланишмоқда. Шу боисдан, ҳатто Доналд Трамп давлати Россия билан ҳамкорлик қилишда айбланмоқда. Америка тарихида кун тартибидан жой олган энг кучли армияни яратиш учун узоқ муддатли дастурлар ва атом арсеналларини кенгайтириш ҳаракатлари жиддийлашганлиги ортидан, келаси йилларда Москва ва Вашингтон ўртасида бўлиши мумкин бўлган ҳар қанақа ярашув масаласига путур етказмоқда. Хитой дунёдаги энг қудратли мамлакатларнинг бири сифатида, бир пайтнинг ўзида Америка билан дўстона ва рақиблик алоқалари бор. Шунинг учун, айрим пайтларда икки давлат ўзаро илиқ ва самимий муносабатда бўлишса, бази пайтларда эса сиёсий ва иқтисодий рақиблик ҳаракатларига ўтишади. Ўтган йилда ҳам Вашингтон ва Пекин алоқалари дўстона ва илиқ бўлишидан кўра, рақиблик ҳаракатлари ортди ва ҳатто душманона муносабатлари ҳам жиддийлашди. Икки мамлакатнинг бундай ҳатти-ҳаракатлари кўплаб даллилларни ўз ичига қамраб олади. Мисол тариқасида, Пекиннинг жанубий Хитой денгизидаги ҳарбий ҳаракатлари бўлиб, бундай ҳаракатлар Вашингтоннинг ғазабини келтириб чиқарди ва хавотирга солди. Америка давлати минтақада ўз иттифоқчиларининг манфаатларини ҳимоя қилишини аямаслик билан таҳдид қилди. Шунга қарамай, ушбу таҳдид хитойликларни жанубий Хитой денгизидаги муҳим аҳамият касб этадиган минтақада ҳукмронлик қилиш иддаоларидан қайтаролмади.
Ҳатто Американинг Хитойга қарши уруш қилишига доир таҳдидларига қарамай, Хитой давлати ушбу мамлакатнинг ҳарбий қудратини янада оширишга киришди ва Осиё шарқида қурол-аслаҳа мусобақаси хатарининг бошланиши ҳақида Вашингтонни огоҳлантирди. Ушбу муаммолар АҚШ президенти сайловида ғалаба қозонганидан сўнг янада жиддийлашди. Доналд Трамп иқтисодий соҳада тадбиркор ва ишбилармон сифатида сайлов олди кампаниясига киришдан олдин, Хитойнинг пул ва тижоратга қаратилган сиёсатларини кесин танқид қилган эди. Шулардан келиб чиқиб, Трамп сайлов рақобатлари даврида агар у сайловда ғалабани қўлга киритса, хитойликларни Америка иқтисодий манфаатларига риоя қилишларига мажбур қилишга ваъда берган эди. У Оқ уйда ўз вазифасига киришган кунларнинг бошиданоқ, Тайван ҳукумати билан телефон орқали суҳбат ўтказди. АҚШнинг янги сайланган президенти ушбу ҳаракати билан, Вашингтоннинг Хитой яхлитлигига нисбатан ҳурматининг пасайганини билдириб қўйди. Шунингдек Трамп Вашингтон ва Америка иттифоқчиларининг жанубий Хитой денгизидаги минтақалардаги қизиқишлари ва талабларини амалга ошириш учун, агар лозим бўлса зўравонлик воситаларни қўллаш билан огоҳлантирди.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.