БМТ Рохинджа мусулмонларини ҳимоя қилишда янги резолюциясини чиқарди
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолари чиқарган баёнотида Мянма мамлакатининг Рохинджа вилоятида яшайдиган юзлаб мусулмонларни ўлдирган ва қийноққа солган омилларни қонун доирасида таъқиб этилиши, муҳокама қилиниши ва жазоланишини талаб этди.
ПрессТВ телеканали хабарига кўра, БМТдаги инсон ҳуқуқпари бўйича кенгашига аъзо 47 мамлакат намояндалари ўтказган бугунги йиғилишида Бирма -Мянма мамлакатининг Рохинджа вилоятида яшайдиган мусулмонларни ўлдириш ва қийноққа солишни маҳкум этишга қаратилган Европа Иттифоқининг резолюция лойиҳасини қўллаб қувватлаб, бу хусусда ўрганишларни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.
Мазкур резолюцияда шунингдек Рохинджада яшайдиган мусулмонларнинг оғир вазияти, уларни оммавий қирғин этилаётгани ва қийноққа солинаётганини аниқлаш борасида лозим ўрганишлар ўтказиш учун ҳақиқтчи бир гуруҳни Мянма -Бирмага жўнатиш лозимлиги таъкидланган.
Мянма шимоли ғарбида жойлашган Рохин вилоятида бир миллиондан ортиқ мусулмонлар истиқомат қилишади. Улар 2012 чи йилдан бери фанат буддоийларнинг зўравонликлари ва ваҳшиёна ҳужумларига дучор бўлиб келишмоқда.
Бунга қўшимча Мянма давлати ҳам мусулмонларга фуқаролик беришдан воз кечмоқда.