Афғонистон давлати Покистоннинг икки мамлакат чегараларида девор қуриш лойиҳасига қарши чиқмоқда
Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги Покистоннинг икки мамлакат чегараларида девор қурииш лойиҳасини танқид қилди.
Кобул шаҳридан Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот идораси, Афғонистон билан чегараларда девор қуришга қаратилган Покистон давлатнининг лойиҳасини қабул қилиб бўлмаслиги ва ушбу лойиҳа терроризмга қарши кураш жараёнига ҳеч қандай ёрдам кўрсатмайдиганлигини эълон қилди.
Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги бундай лойиҳани ижро этилишини фақат икки мамлакат халқини бир биридан ажратишига олиб келишига тўхталиб, Афонистон давлати терроризмга қарши курашнинг энг осон ва муҳим йўли Покистон ҳудудидаги террористлар марраларини нишонга олиш ва минтақа мамлакатлари ўртасида терроризмга қарши кураш жараёнида мувофиқлаштиришни янада кучайтиришдир деган ақидага эга деб қўшимча қилди.
Аммо Покистон армияси қўмондони генерал Қамар Жавод Божво тарқатган баёнотида икки мамлакат чегарасидаги Меҳманд ва Божвар каби нотинч минтақаларда девор қуриш ишларини бошланганлиги ҳақида хабар берди.