Сурия бўҳронига ечим топиш учун Эрон, Россия ва Туркия ҳамкорлик қилишади
Россия ташқи ишлар вазири Сурия бўҳронини ҳал қилиш учун Россия, Эрон ва Туркия давлатларини ўзаро ҳамкорликларини кучайтиришлари ҳақида хабар берди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Теҳрон, Москва ва Анқара давлатлари Сурия бўҳронига ечим топиш учун Қозоғистон пойтахти -Остона шаҳрида ўтказилган Сурия бўйчи йиғилишларда ҳосил бўлган келишувлар чорчубасида ҳамкорлик қилишади деб таъкидлади.
Россия Ташқи ишлар вазири шунингдек АҚШ ва айрим Ғарб давлатларининг ҳатти -ҳаракатлари Сурия ҳудудларида нотинчликлар ва урушни янада кенгайишига замин яратмоқда деб қўшимча қилди.
Лавров ўз сўзларида барча томонлар Суряида терроризмга қарши кураш олиб боришни биринчи галдаги масасала сифатида иш дастурида жой беришлари лозимлигини таъкидлаб, бошқа мамлакатлар бу мамлакатда геополитик мақсадлари ва ўз манфаатлари пайида бўлмасликлари керак деб қайд этди.