апрел 07, 2017 18:33 Asia/Tashkent
  • Американинг Суриядаги ракета ҳужумини Англия, Арабистон, Туркия ва Исроил режими ҳимоя қилиб чиқди
    Американинг Суриядаги ракета ҳужумини Англия, Арабистон, Туркия ва Исроил режими ҳимоя қилиб чиқди

АҚШнинг Суриядаги Ҳўмс шаҳрида жойлашган Шаъирот ҳаво базасига қарата амалга оширган ракета ҳужумидан сўнг, террорчиларнинг хомийлари жумладан Англия, Арабистон, Туркия ва Исроил режими ушбу ҳужумни ҳимоя қилиб чиқди

Американинг Суриядаги Ҳўмс шаҳрида жойлашган Шаъирот ҳаво базасига қарата амалга оширган ракета ҳужумидан сўнг, террорчиларнинг хомийлари жумладан Англия, Арабистон, Туркия ва Исроил режими ушбу ҳужумни ҳимоя қилиб чиқди. АҚШнинг Суриядаги Шаъирот аэродомига қилган ракета ҳужуми ортидан Саудия арабистони Американинг Суриядаги ҳарбий мақсадларга қаратилган ҳужумини қўллаб қувватлади ва ушбу ракета ҳужумини Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трампнинг шижоат билан қабул қилинган қарори деб атади ва Эдлибда химиявий қурол ишлатилганига тегишли жавоб берилди деб тавсифлади. Сурия мухолифати дея аталаётган коалициянинг матбуот идораси раиси Аҳмад Рамазон ҳам бугун жума кунги чиқишида шундай айтдики, Сурия мухолифати миллий коалицияси АҚШнинг Сурияга қарши ракета ҳужумини ҳимоя қилади ва Вашингтондан Сурия армиясининг авиация имкониятларини йўқ қилишни сўрайди. Сурия давлати Эдлибдаги ҳар қандай химиявий ҳужумни кескин рад этияпти.

Америка бугун жума куни эрталаб Эдлиб шаҳрида химиявий ҳужум амалга оширилганини баҳона қилиб, 59 та Томагак русумли қанотли ракетасини Ўрта Ер денгизи ҳудудидаги Ю эС эС Рос ва Ю эС эС Пуртер номли ҳарбий кемаларидан туриб Ҳўмс вилоятидаги Шаъийрот ҳаво базасига қарата учирди. Американинг Эдлиб вилоятига қарата амалга оширган ракета ҳужумида 9 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган ва катта талафотлар ҳам етказилган. 

Ёрлиқ