Алишер Усмонов россиялик мухолифатчи Навальнийни судга берди
(last modified Thu, 13 Apr 2017 08:45:34 GMT )
апрел 13, 2017 13:45 Asia/Tashkent
  • Алишер Усмонов россиялик мухолифатчи Навальнийни судга берди
    Алишер Усмонов россиялик мухолифатчи Навальнийни судга берди

Даъво аризаси Москва шаҳри Люблино туман суди томонидан рўйхатга олинган

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Россиянинг энг бой инсонларидан бири, миллиардер Алишер Усмонов Коррупцияга қарши кураш фонди асосчиси, мухолифатчи Алексей Навальний устидан Москва шаҳридаги Люблино судига даъво аризасини берди.

Даъво аризаси Москва шаҳри Люблино туман суди томонидан 2017 йилнинг 12 апрел санасида рўйхатга олинган.Усмоновнинг даъволари моҳияти ва даъво аризасининг бошқа деталлари ошкор қилинмаган ва даъво аризасини кўриб чиқиш муддати ҳам ҳали тайинлангани йўқ. Илгарироқ Алишер Усмонов россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийни туҳмат қилгани учун судга бериши ҳақида хабар қилган эдик. Бизнесменнинг сўзларига кўра, Навальний уни Россия Бош вазири Дмитрий Медведев билан коррупцияга оид алоқаларда, солиқдан қочган ҳолда даромад олаётганликда ва "сариқ чақа учун ишлаётган" ўз ишчиларини ўмараётганликда айблаб, "қизил чизиқни кесиб ўтган".

Усмоновга кўра, Навальний "гўзал суратларни оммага эълон қилишга иштиёқманд, аммо ҳужжатларни ўқишга келганда беэътибор" ва шу боис, эндиликда ўз сўзлари учун жавоб бериши лозим. Навальнийнинг Коррупцияга қарши курашиш фонди вакиллари миллиардернинг юристлари билан судда учрашишдан "ўта хурсанд" эканликларини билдиришган.