Афғонистон армиясида кенг кўламда ўзгаришлар рўй берди
Афғонистон мудофаа вазири Абдулла Хон Ҳабибий ва бош штаб бошлиғи Қадам Шоҳ Шаҳим «Толибон» ҳаракати Балх вилоятидаги ҳарбий қисмга уюштирган ҳужумидан сўнг истеъфо берди
Афғонистон мудофаа вазири Абдулла Хон Ҳабибий ва бош штаб бошлиғи Қадам Шоҳ Шаҳим «Толибон» ҳаракати Балх вилоятидаги ҳарбий қисмга уюштирган ҳужумидан сўнг истеъфо берди. Жангарилар ҳарбий қисм ҳудудидаги масжидга жума намози пайтида ҳужум қилди. Улар икки армия йўлтанламасида келгани ва ҳарбий либосда бўлгани билдирилмоқда. Ҳужум оқибатида 140 нафар ҳарбий ҳалок бўлди, ўнлаб киши яраланди. Афғонистон президенти мамлакатнинг иккита юқори мартабали ҳарбийларининг истеъфо берганидан кейин генерал Ториқ Баҳромийни Мудофаа вазири этиб ва Шариф Яфталийни Армия штаб бошлиғи этиб тайинлади. Ирна ахборот агентлигининг хабарига кўра, Ториқ Баҳромий Армия махсус кучларининг машҳур аъзоларидан бири бўлган. Шариф Яфталий ҳам Афғонистон жанубий шарқидаги Пактиё вилоятининг марказидаги Гурдиз қўшинида армия қўмондони бўлган. Бундан ташқари Афғонистон армиясининг яна бир нечта қўмондонлари ҳам ўз лавозимларидан четлаштирилган ва уларнинг ўрнига бошқа шахслар тайинланган. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг Қобулдан берган хабарига кўра, Афғонистон президенти бугун душанба куни генерал Омонуллоҳни Афғонистон шимолида қуролли кучлари қўмондони вазифасига тайинлаш тўғрисида Фармон чиқарган. Шу билан бирган генерал Муҳаммад Носир Афғонистоннинг ғарбий округида қуролли кучлар қўмондони этиб тайинлаган.