Алишер Қодиров: Россияни Мироновнинг ўзи, ўғиллари, куёвлари, неваралари ҳимоя қилиши керак
Россия Давлат думаси депутати, «Справедливая Россия» фракцияси раҳбари Сергей Миронов Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги фуқароларни Россия армиясида хизмат қилмасликка чақиргани сабабли Ўзбекистон билан виза режимини жорий қилиш керак деб иддао қилди.
«Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консуллиги Ўзбекистон фуқароларини Россия армияси сафларига қўшилмасликка чақирди. Нега улар сизни оналик учун суюнчи пулини олмасликка ундамади? Бошқа имтиёзлардан фойдаланиш мумкин, лекин сизни боқаётган мамлакатни ҳимоя қилиш мумкин эмас. Виза режими билан ҳаммаси ҳал бўлади! Бундай «фуқаролар» бизга керак эмас», деб ёзган Миронов Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Кун сайтига кўра, «Миллий тикланиш» демократик партияси раиси Алишер Қодиров унга жавобида «ўзбеклар ҳаққини одам ўлдириб эмас, меҳнат қилиб топиши»ни таъкидлаган.
«Россияни эса Мироновнинг ўзи, ўғиллари, куёвлари ва неваралари ҳимоя қилиши керак. Билишимча, руслар ҳам Ватанни ҳимоя қилишни ўзбеклардагидек муқаддас бурч ҳисоблайдилар». деб таъкидлаган Қодиров.
Олий Мажлис депутати, «Юксалиш» ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов консуллик фуқароларни Ўзбекистонда ноқонуний ҳисобланган ҳаракатлардан ҳимоя қилишини табиий ва адолатли, деб атади ва бундай тажовузкор риторика фақат икки томонлама муносабатларга салбий таъсир кўрсатишини қайд этган.
«Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консуллиги ҳам, Ўзбекистон фуқароларини Россия армияси сафларига қўшилмасликка чақирди.
Ҳолатга экология вазири маслаҳатчиси, жамоатчилик фаоли Расул Кушербаев ҳам
«Ўзбекистон дипломатик идораси Ўзбекистон қонунчилигида кўзда тутилган нормаларни ўз фуқароларига эслатгани учун Россиядан виза режими жорий этиш таҳдиди янграётгани, Россия сиёсатчилари Ўзбекистонни ўзларига қарам давлат сифатида кўришини англатмоқда.
Афсуски, юқори мартабали сиёсатчининг бу гаплари Россия томони Ўзбекистон билан алоқаларни бузиш учун баҳона қидираётганини кўрсатмоқда», деди у.
«Ўзбекистон ўз ҳудудида ишлаётган рус фуқароларини Ўзбекистон манфаати учун қаергадир урушга жўнатганида Россия дипломатик ваколатхоналари индамай туришармиди?» дея савол қўйган.