Афғонистоннинг Қундуз вилояти Қалъаи Зол тумани Толибон томонидан эгаллаб олинди
(last modified Sat, 06 May 2017 12:17:04 GMT )
май 06, 2017 17:17 Asia/Tashkent
  • Афғонистоннинг Қундуз вилояти Қалъаи Зол тумани Толибон томонидан эгаллаб олинди
    Афғонистоннинг Қундуз вилояти Қалъаи Зол тумани Толибон томонидан эгаллаб олинди

Толибон 6 май, шанба куни Қундуз вилоятининг Қалъаи Зол туманини эгаллади

«Толибон» гуруҳи жангарилари Афғонистон шимолидаги Қундуз вилояти туманларидан бирини эгаллаб олди. Афғонистон хавфсизлик кучлари билан сўнгги икки кун давомида бўлиб ўтган аёвсиз жанглардан сўнг Толибон 6 май, шанба куни Қундуз вилоятининг Қалъаи Зол туманини эгаллаган.

Қундуз вилояти кенгаши аъзосининг маълум қилишича, жабрланувчилар ва қурбонлар ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ. Шунингдек, Толибон матбуот вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид ушбу туманнинг эгаллаб олинганини тасдиқлаш билан, Толибон ва Афғон хавфсизлик кучлари ўртасида Қалъаи Зол туманида бўлиб ўтган тўқнашувда давлат ҳарбий кучларига катта талафот етказилганини иддао қилди. 

Апрель ойи охирида «Толибон» ҳаракати Афғонистонда «баҳорги босқин»ни бошлаганини эълон қилган эди. 

Ёрлиқ