Москва давлати АҚШнинг урушқоқликка асосланган ҳатти- ҳаракатларини танқид қилди.
Россия Мудофаа вазирлиги нотиғи АҚШ Мудофаа вазирлиги-Пентагоннинг урушқоқликка асосланган сиёсатларини қаттиқ танқид қилди.
Спутник ахборот агентлиги хабарига кўра, Россия Мудофаа вазирлиги нотиғи Игорь Конашников "Москва давлати Вашингтон учун жиддий таҳдид ҳисобланади" деган АҚШнинг махсус амалиётлари қўмондонлиги штаби раиси Реймонд Томаснинг изҳоротига кўрсатган аксиламалида совуқ уруш замонига нисбатан АҚШ Мудоафаа вазирлигининг ҳаддан зиёд таважжуҳи, уни асосий ва ҳақиқий таҳдидларидан ғафлатда қолишига сабаб бўлмоқда деб айтди.
Россия Мудофаа вазирлиги нотиғи шунингдек асосий ва ҳақиқий таҳдидларни аниқлашда кучсиз қолган Пентагонни танқид қилиб, бундай вазият Пентагон қўмондонларидан айримларини огоҳ бўлишмаганлигининг натижасидир деб қўшимча қилди.