АҚШда юз берган отишмада ўнлаб шахс жабрланди
(last modified Sun, 14 May 2017 14:30:36 GMT )
май 14, 2017 19:30 Asia/Tashkent
  • АҚШ
    АҚШ

Ўтган 24 соат ичида АҚШнинг турли штатларида юз берган отишмада 55 киши жабрлангани айтилади.

АҚШда қуролли тўқнашувларни рўйхатга олишга оид маркази маълумотига таяниб, Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, АҚШнинг Массачусетс штати кўча -хиёбонларида юз берган қуролли тўқнашувда икки киши жароҳат олди.

Миччиган штатида юз берган бунга ўхшаган ҳодисада  ҳам икки киши жароҳат олган.

Виржиния штатида юз берган отишмада  ҳам 3 киши жароҳатланди.

Бу штатда уй-манзиллардан бирига уюштирилган ҳужумда бир эркак ҳалок бўлиб, бир нафар аёл жароҳат олди.

Пенсилвания штатида ҳам 60 яшар эркак 18 ёшли қизини ўлдирганидан сўнг, ўз жонига қасд қилди.

 

Ёрлиқ