Пекин шаҳрида "Битта белбоғ -битта йўл" Халқаро форуми ўз ишини якунлади
(last modified Tue, 16 May 2017 12:21:49 GMT )
май 16, 2017 17:21 Asia/Tashkent
  • \
    \"Битта белбоғ -битта йўл

Эрон ҳузури билан Пекин шаҳрида бошланган " Битта белбоғ -битта йўл" Халқаро форуми якунланди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, " Битта белбоғ- битта йўл"  Халқаро форумида қатнашган мамлакатлар намояндаларидан авиация, порт ва  йўл қуриш, ер, денгиз ва темир йўлга оид лойиҳалани ижро этишга алоҳида аҳамият беришлари сўралди.

Пекин шаҳрида ўтказилган икки кунлик ушбу Халқаро форум сўнггида чиқарилган баёнотда    савдо- иқтисодий соҳада ўзбошимчалик ва бирёқлама тарзда амал қилишга қарши курашиш,  шунингдек фақат музокара йўли орқали мавжуд ихтилоф ва муаммоларга ечим топилиши таъкидланди.

Хитой президенти Си Цзин Пинг  бу халқаро форумда қилган чиқашида Хитой компаниялари  " Битта белбоғ-битта йўл" лойиҳасини амалга оширишлии учун 100 миллиард доллар пул ажратишга тайёр эканлиини маълум қилди.