Толибон Афғонистоннинг Тахор вилоятидаги Дарқад туманидаги 33 та қишлоқни эгаллаб олди
Дарқад тумани полиция қўмондони Ғулом Муҳаммаднинг айтишича, айни пайтда хавфсизлик кучлари ҳам ушбу туманда тўрт томондан қамалга олинган бўлиб, уларга ҳеч қандай қурол-яроқ ва бошқа зарурий нарсаларни етказишни иложи йўқ
Афғонистоннинг Тахор вилоятидаги Дарқад тумани полиция бошлиғи ушбу туманнинг 33 та қишлоғи Толибон томонидан эгаллаб олингани ҳақида хабар берди. Ова агентлигининг душанба кунги хабарига кўра, Дарқад тумани полиция қўмондони Ғулом Муҳаммаднинг айтишича, айни пайтда хавфсизлик кучлари ҳам ушбу туманда тўрт томондан қамалга олинган бўлиб, уларга ҳеч қандай қурол-яроқ ва бошқа зарурий нарсаларни етказишни иложи йўқ. Шу билан бирган, Тахор вилояти полиция бошлиғи ушбу баёнотни инкор этиб шундай айтдики, давлат кучлари мазкур туманда Толибон қўршовида эмас ва ушбу туманни боғловчи йўллар илгаригидек очиқ турибди. Дарқад тумани Афғонистоннинг Тахор вилоятининг шимолида жойлашган бўлиб, Тожикистон билан чегарадош ҳисобланади.