Вашингтон юзлаб махсус ҳарбий кучларни Афғонистонга жўнатади
Пентагон юзлаб махсус ҳарбийларни Афғонистонга жўнатади
Америка мудофаа вазирлиги расмийсининг маълум қилишича, Пентагон юзлаб махсус ҳарбийларни Афғонистонга жўнатади. Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, АҚШ мудофаа вазирлигининг ушбу расмийсининг айтишича, НАТОнинг яқин кунларда Брюсселда бўладиган йиғилишида НАТО етакчилари ушбу қарорни эълон қилишлари кутилмоқда. Пентагоннинг ушбу махсус кучларни Афғонистонга жўнатиш учун баҳоналари бу, Афғон кучларини ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш ва уларнинг толибон билан курашдаги ҳарбий тактикаларини янада кучайтиришдир. Айни пайтда, Афғонистондаги Америка бошчилигидаги НАТО ҳарбий кучларининг сони 13 минг нафардан ортади. АҚШ ва унинг иттифоқчилари 2001 йилда терроризм ва Афғонистонда хавфсизликни ўрнатиш баҳонаси билан ушбу мамлакатга бостириб кирди. Аммо шу кунга қадар Афғонистонда нотинчлик, терроризм, наркотик моддаларни етиштириш кўлами камайишни ўрнига аксинча кўпайиб кетди.