Збигнев Бжезинский вафот этди
май 27, 2017 13:00 Asia/Tashkent
-
Збигнев Бжезинский вафот этди
Жимми Картернинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси, Збигнев Бжезинский 89 ёшида вафот этди
АҚШда 39-президент Жимми Картернинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси, таниқли сиёсатшунос Збигнев Бжезинский 89 ёшида вафот этди.
Бу ҳақда унинг қизи Мика хабар берган. «Менинг отам бугун кечқурун оламдан ўтди», - дея ёзди у Instagram’да.
Бжезинский миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи лавозимини 1977-1981 йилларда эгаллаган.
Сўнгги йилларда Вашингтондаги халқаро ва стратегик тадқиқотлар Маркази кузатув кенгаши ҳамраиси эди.
Бжезинский «Буюк шахмат тахтаси: Американинг етакчилиги ва унинг геостратегик талаблари» китоби муаллифи эди.
Ёрлиқ