Путин: Сурия бўҳронига ечим топишга қаратилган ҳаракатларни мувофиқлаштиришимиз керак
(last modified Tue, 30 May 2017 13:01:41 GMT )
май 30, 2017 18:01 Asia/Tashkent
  • Путин
    Путин

Россия президенти Франция президенти билан ўтказган муштарак матбуот анжуманида терроризмга қарши ҳаракатларни мувофиқлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Суриянинг СОНО ахборот агентлиги хабарига кўра,  Парижга сафар қилган Россия президенти Владимир Путин  кеча франциялик касбдоши Эммануэл Макрон билан ўтказган қўшма матбуот конференцияси жараёнида  Сурия бўҳрони қаршисида бизнинг позициямиз барчага маълум.  Бизнинг позициямиз  барча саъй- ҳаракатларни мувофиқлаштиришган ҳолда терроризм хавф хатарларига қарши курашга қаратилган деб қўшимча қилди.

Путин шунингдек  барча ҳаракатлар мувофиқлаштирилганида  Сурия бўҳронига ечип топиш заминаси  муҳаё этилади деб айтди.

 Путин ўз сўзларида  Сурияда тинчлик ва барқарорликни қайта тиклаш зарурлигига тўхталиб,  Москва ва Париж ўртасидаги  ҳамкорликлар Сурия бўҳронини ҳал этиш учну янги сиёсий йўлларни излаб топилишига кумаклашади деб ишонч билдирди.

Ёрлиқ