Манилада 37 киши ўлдирилган
июн 02, 2017 16:25 Asia/Tashkent
Маниладаги дам олиш марказларининг бирида 37 киши ўлдирилган
Жума куни Филиппин пойтахти Манила шаҳридаги дам олиш марказларининг бирига қилинган ҳужум натижасида 37 киши ҳалок бўлган.
ИРНА берган хабарга кўра, Филиппин полицияси ушбу дам олиш марказига ҳужум қилган шахс ёнғинни вужудга келтирганини ва унинг қуюқ тутуни натижасида иккинчи ва учиничи қаватда бўлган кишилар нафас ололмай ҳалок бўлишганини маълум қилган.
Ушбу ҳужум натижасида яна 54 киши зарар кўришган.
Маниланинг халқаро аэропортида яқин жойлашган дам олиш маркази меҳмонхонасида отишмалар ва портлаш юзага келганидан кейин полиция ушбу бинони ўраб олган. Ҳужум қилган номаълум шахс ҳам ушбу ёнғинда куйиб кетган.