Франциянинг Марсей шаҳрида отишма юз берди
август 07, 2016 17:05 Asia/Tashkent
-
Франция Марсей шаҳри икки киши ҳалок
Франциянинг Марсей шаҳрида юз берган отишмаларда икки киши ҳалок бўлди
Франциянинг Лофигаро нашрияси интернет сайти тарқатган хабарига кўра, Франция полиция хизмати ҳам бугун Франция жанубида жойлашган Марсей шаҳри марказида икки нафар тинч аҳоли ўққа тутилганлиги ва бу ҳужумни нотаниш қуролланган шахслар уюштирганлигини маълум қилган.
Франция полиция манбаларининг хабар беришича, бу ҳужум омиллари ўқ отишдан кейин ҳодиса жойини тарк этишган.
Айтиш керакки жорий йилни бошланишидан бери Буш Ду Рун вилоятида юз берган тўқнашувлар жараёнида ҳозиргача 15 киши ҳалок бўлган.