Абдуллоҳ Абдуллоҳ истеъфо беришга тайёр
-
Абдуллоҳ Абдуллоҳ истеъфо беришга тайёр
Афғонистон ижроия кенгаши раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўз чиқишада шундай айтдики агар унинг истеъфо бериши ушбу мамлакатда хавфсизликни ўрнатилишига туртки берса, у ўз мансабидан кетиш учун тайёр
Афғонистон миллий бирлик давлатининг ижроия кенгаши раисининг айтишича агар унинг истеъфо бериши Афғонистонда тинчлик ва осойишталикни таъминлашга сабаб бўладиган бўлса, у ўз лавозимидан кетишга тайёр. Тасним агентлигининг хабар қилишича, шанба куни Кобул шимолида содир этилган террорчилик портлашда омон қолган Афғонистон ижроия кенгаши раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўз чиқишада шундай айтдики агар унинг истеъфо бериши ушбу мамлакатда хавфсизликни ўрнатилишига туртки берса, у ўз мансабидан кетиш учун тайёр. Чоршанба куни Кобул шаҳрининг турли ҳудудларида жумладан шаҳарнинг чет эллик дипломатлар жойлашган минтақаларида содир этилган портлаш ҳодисаларида 130 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва 600 нафар киши оғир тан жароҳати олди. Ҳаётдан кўз юмганлар ва ярадорлар ичида ёш болалар ва гўдаклар ҳам бор.