АҚШ ҳарбийларини қатл этган афғон ҳарбийси Толибон аъзоси бўлиб чиқди
(last modified Sun, 11 Jun 2017 12:25:35 GMT )
июн 11, 2017 17:25 Asia/Tashkent
  • Толибон
    Толибон

Толибон нотиғи Афғонистондаги АҚШ ҳарбийларидан 4 нафарини ўққа тутиб ўлдирган афғон ҳарбийсини аслида бу гуруҳга алоқадор бўлганини тан олди.

Эрон телерадиокомпанияси хорижий эшиттиришлар бўлимининг хабар беришича, Толибон гуруҳининг нотиғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид  кеча Афғонистоннинг Нангарҳор вилояти  Очин тумани Латтабанд минтақасида жойлашган  афғон ҳарбий кучлари орасида аслида Толибон аъзоси бўлган ҳарбийлардан бири АҚШ ҳарбийларига қарата ўқ ўзди ва  натижада  4 нафар АҚШлик ҳарбийлар ҳалок бўлди деб  эълон қилди.

АҚШ аскарларини ўққа тутган ҳужумчи ҳам афғон ҳарбийлари томонидан отиб ўлдирилган.

 Аммо Афғонистон давлат манбалари бу хабарни тасдиқлашиши билан уюштирилган ҳужум чоғида 2 нафар АҚШлик ҳарбийларни ҳалок бўлгани ва яна икки нафарини жароҳатланганлиги ҳақида хабар тарқатишди.

Ёрлиқ