июн 14, 2017 17:54 Asia/Tashkent
  • Қадр кечасига бағишланган диний маросимлар Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларида ўтказилди
    Қадр кечасига бағишланган диний маросимлар Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларида ўтказилди

Турли юртларнинг шиа мусулмонлари Малайзия, Индонезия, Тайланд, Флипин, Бруней, Ветнам, Австралия ва Янги Зелландияда сешанба куни тунда қадр кечасига бағишлаб ўтказилган ушбу маросимда дуо ва ибодатлар қилишди ҳамда кечани бедор ўтказиб аллоҳга илтижолар қилишди

Ҳазрати имом Али (ас)га зарба берилган кун билан бир пайтда, Қадр кечаларига бағишланган диний маросимлар Жанубий-Шарқий Осиё ва Тинч Океани минтақасидаги турли мамлакатларда ўтказилди.

Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Жанубий Шарқий Осиё ва Тинч Океани минтақасидаги турли юртларнинг шиа мусулмонлари Малайзия, Индонезия, Тайланд, Флипин, Бруней, Ветнам, Австралия ва Янги Зелландияда сешанба куни тунда қадр кечасига бағишлаб ўтказилган ушбу маросимда дуо ва ибодатлар қилишди ҳамда кечани бедор ўтказиб аллоҳга илтижолар қилишди.

Малайзия пойтахти Кувалалумпур шаҳрида ва эМ Си эЙ номли маданий мажмуада рамазон ойининг 19 кечасидаги маросим, эронликлар ва Эрондан жўнатилган устоз Муҳсин Оташкорнинг нутқ қилиши билан ўтказилди.

  

Ёрлиқ