Американинг турли штатларида отишмалар содир этилди
-
Американинг турли штатларида отишмалар содир этилди
Америкада қуролли зўравонликларни қайд этиш статистика марказининг бугун шанба кунги хабарига кўра ўтган 24 соат мобайнида Американиннг турли штатларида 58 та ҳолатда юз берган қуролли отишмаларда камида 15 киши ўлган ва 43 нафар инсон оғир тан жароҳати олган
Америкада қуролли зўравонликларни қайд этиш статистика маркази ушбу мамлакатнинг турли нуқталарида содир этилган тўқнашувлар оқибатида 15 нафар инсоннинг ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар қилди.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Америкада қуролли зўравонликларни қайд этиш статистика марказининг бугун шанба кунги хабарига кўра ўтган 24 соат мобайнида Американиннг турли штатларида 58 та ҳолатда юз берган қуролли отишмаларда камида 15 киши ўлган ва 43 нафар инсон оғир тан жароҳати олган. Ушбу хабарга биноан, отишмаларнинг аксарияти Мисисипи ва Иллинюс штатларида рўй берган.
Шунингдек, ушбу хабарда келишича, ўтган 48 соат ичида Америкада 194 та ҳолатда отишма содир этилган бўлиб, ушбу отишмалар натижасида 61 нафар киши ўлган ва яна 124 нафар ярадор бўлган.