Афғонистонлик аскар АҚШнинг тўрт нафар ҳарбийсини отиб ташлади
июн 17, 2017 19:29 Asia/Tashkent
Афғон аскари база ҳудудида АҚШнинг тўрт нафар ҳарбийсини отиб ташлади
Афғонистонлик аскарнинг ҳарбий базада қилган ҳужуми оқибатида АҚШнинг тўрт нафар ҳарбийси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳарбий амалдор берган маълумотга асосланиб, “Рейтер” агентлиги хабар бермоқда.
“Афғон аскари база ҳудудида АҚШнинг тўрт нафар ҳарбийсини отиб ташлади. Биз суриштирув ишларини олиб борамиз”, деб таъкидлаган Афғонистон армиясининг 209-корпуси вакили Абдул Қаҳҳор Арам.
АҚШнинг Кобулдаги ҳарбий қўмондонлигининг маълум қилишича, Мозори Шариф шаҳридаги Шахин лагерида бўлиб ўтган воқеадан улар бохабар.